* * *

Аделаида университети олимлари таъкидлашича, яримтайёр, тезпишар овқатлар: гамбургер, хотдог, лаваш кабилар болаларнинг ақлий ривожланишига салбий таъсир кўрсатади. Тезпишар овқатларни мунтазам истеъмол  қилувчи болаларда ақл ривожи беш-олти йилга ортда қолади.

* * *

Дудланган гўшт ва колбасани кўп ейиш йўғон ичак шиллиқ қаватида ўсимта ҳосил бўлишига олиб келиши мумкин, дейди америкалик тадқиқотчилар. Олимлар қирқ ёшдан етмиш беш ёшгача бўлган олти ярим минг кўнгиллилар орасида тадқиқот ўтказишди. Натижалар кўрсатишича, бу касалликка чалинганларнинг барчаси юқорида санаб ўтилган ва шунга ўхшаш маҳсулотларни доимий истеъмол қилишган. Чекиш эса бунга қўшимча бўлган.

* * *

Бостон тиббиёт маркази (АҚШ) олимлари айтишича, товуқ гўшти ва тухумини, шунингдек, дармондори В4 (холин)га бой: денгиз балиғи, жигар, сут маҳсулотлари ва пиёз истеъмол қилиш хотирани яхшилаб, миянинг қаришини секинлаштиради.

Пиёздаги фаол бирикмаларнинг қонга тушиши миянинг хотира ва ҳиссиётларга масъул ҳужайраларни ёшартиради.

 

Интернет саҳифаларидан олинди.