Бананда овқат ҳазмини яхшиловчи пектин моддалари, мева пишганида шакарга айланувчи крахмал, оқсил, углеводлар (асосан сахароза), олма кислотаси, В1, В2, В6, РР, А дармондорилари бор. С дармондорисига бойликда бу мева баъзи цитрусли мевалардан қолишмайди: пишган мевасининг 100 граммида 8–12 грамм шу дармондори бор. Шунингдек, бананда калций, магний, натрий, фосфор, темир ва жуда кўп миқдорда калий тузлари бор.

Фойдали хусусиятлари

* Банандан кунига битта-иккита еб туриш тана қувватини, ишчанлик қобилиятини оширади, кайфиятни кўтаради.

* У ичак касалликлари, ошқозон ва ўн икки бармоқли ичакдаги касалликларни даволашда енгил сурги дори сифатида қўлланилади. Стоматитни даволайди. Ундаги тинчлантирувчи ва қон босимини кўтарувчи эфедрин моддаси марказий асаб тизимини тинчлантиради, қондаги шакар моддасини кўтаради. Ўсимлик танасининг шарбатини ичиш тутқаноқ ва жазава (васваса), қотиб қолишнинг олдини олади.

* Бош оғриғи (мигрен)ни пасайтириш учун пишган банан пўстлоғи пешонага ёки бошнинг орқа томонига қўйилади. Пўстлоқнинг ички тарафи куйган терига, тошмага, йирингли ярага қўйилса, фойда беради.

Эслатма: Банан қонни қуюқлаштиради, шунинг учун инфаркт ва инсулт бўлган кишилар уни ейишда эҳтиёт бўлишлари керак.

Жалолиддин НУРИДДИНОВ тайёрлади.