Олмада мис ва рух моддалари кўп бўлса, хурмо натрий, калий, магний, калций, темир каби моддаларга бойдир. Унда озиқ-овқат толалари олмага қараганда кўпроқ. Пишган хурмо мевалари ошқозон-ичак йўли, жигар фаолияти, кўриш қобилиятини яхшилайди, тери ва жинсий безлар фаолиятини тартибга солади. Бундан ташқари, у саратоннинг олдини олади, буйракдаги тошлардан халос этади, юрак фаолиятини мустаҳкамлайди, қон томирлари кенгайиши ва милклар қонашидан азият чекувчиларга наф келтиради, стафилокок бактерияларига қарши таъсири бор, асабларни тинчлантириб, иш лаёқатини оширади, диареяда, камқонликда фойдали. Шунингдек, йўталнинг олдини олади, бунинг учун бир дона пишган хурмо мевасининг шарбатига 3,5 ош қошиқ илиқ сув қўшиб, тайёр бўлган аралашма билан томоқ чайилади. Унутманг, яхши пишмаган хурмо меваси ичакка тиқилиб қолиши мумкин.

Хурмо пўстлоғи (териси) ва тухум сариғидан тайёрланган ниқоб ҳуснбузарни йўқотишда энг мақбул восита ҳисобланади. Бунинг учун хурмо қирғичдан ўтказилади, бўтқага қаймоқ ёки тухум сариғи тенг миқдорда аралаштирилади, юзга 15 дақиқага суртиб қўйиб, совуқ сувда ювилади. Бу муолажани 15 – 20 марта такрорлаш керак.