Салқин кунлар бошланиб, ҳаво тез-тез ўзгарганда, айримлар ўзларини ёмон ҳис қилади (тиббиёт тилида бу “метеосезгирлик” деб аталади). Шундай пайтда шифокор маслаҳати билан ёки ўзларича дори-дармон қиладиганлар ҳам оз эмас. Бу касалликми ёки тан сезгирлиги?
Дунёнинг бир қатор тараққий этган мамлакатлари тиббиётида метеосезгирлик деган ташхиснинг ўзи йўқ. У ерларда мижоз ҳолатидаги салбий ўзгаришлар тўғрисида ёши ёки об-ҳаво билан боғлаб эмас, жисмоний аҳволини жиддий текшириш ва ўрганиш орқали хулоса чиқарилади. Тўғри, айрим касалликларга ҳавонинг иссиқ-совуғи ижобий ёки салбий таъсир кўрсатади. Лекин мутахассисларнинг фикрига кўра, иқлимдаги ўзгаришлар соғлом одамларга деярли таъсир этмайди. Магнит оқими, меъ­ёридан ортиқ ҳаво босимидан асаб тизими фаолияти бузилиши оқибатида ўз ҳолатига ўта сезгир бўлиб қолганлар тез таъсирланиши мумкин экан. Яъни, кишининг “Бугун ҳаво булут”, “Ҳаво босими оғир”, “Ҳавода нимадир борга ўхшайди” қабилидаги хавотирли фикрлари жисмоний-руҳий аҳволи  ёмонлашувига сабаб бўларкан. 
Демак, бундай ҳолатларда ҳам Аллоҳ­нинг изнисиз ҳеч нарса содир бўлмаслигига ишонч билан, ҳар онни яхшиликларга тўлдиришини тиласак, Ўзига чин таваккул қилсак, борлиғимизга осо­йишталик иниши осон кечади.
 
Гулгун УСМОНОВА 
тайёрлади.