Қовоқ танадаги ортиқча вазнни камайтиради, хотирани  мустаҳкамлаб, ўпка, жигар  фаолиятига яхши таъсир кўрсатади. Буйрак касалликларини даволашда ёрдам беради, қонни кўпайтиради.
Замонавий тиббиётда қандли диабет касаллиги бўлган беморларга  махсус ҳолва-қовоқ, ширин қовоқ истеъмол қилиш тавсия этилади.  Анъанавий табобатда қовоқ тана ҳароратини тушириш, яллиғланишни даволаш, чанқоқни босишда ишлатиб келинган.
Қабзиятдан азият чекканларга яшил қовоқ, хом ва димлаб пиширилганини истеъмол қилиш тавсия этилади. Яшил қовоқ таркибида  сув кўп бўлиб, чанқоқни бартараф этади.
Илмий тадқиқот натижалари қовоқнинг уруғи простатит касалликларини даволашда, иммунитетни мустаҳкамлашда яхши манба эканини кўрсатди.
Қовоқ уруғи мағзи ичаклардаги жароҳатларни бартараф этишда фойдали воситадир.
Юраги заиф, мадорсиз киши қозонда думба ёғи билан димлаб пиширилган қовоқни истеъмол қилса қувват бўлади, бунинг устига қовоқда юрак фаолияти учун зарур бўлган калий бор.
Қовоқнинг уруғи тиш оғриғи ва милкларнинг шишини даволашда фойда беради.
                                                                                                    
 Интернет материаллари асосида 
                            Зебо ОМОНОВА тайёрлади.