Аллоҳ таоло башарият нажоти учун ҳаётларини бағишлаган, уммат бахт-саодати учун бир умр роҳатдан воз кечган зотРасулуллоҳни (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) севишни ҳар бир мусулмонга вожиб қилган.

ПайғамбаримизЭй (либосларига) бурканиб олган киши (Муҳаммад!) Туринг-да, (инсонларни охират тўғрисида) огоҳлантиринг...” (Муддассир, 1-2) ояти тушиши билан рисолат юкини кўтариб, инсониятни ҳидоятга чорладилар. Аллоҳ таоло у зот туфайли бизларни имон неъмати билан сийлади. Бизларни яхши кўрган, ўта меҳрибон бўлган, умрларининг сўнгги лаҳзасида ҳам уммат ғамини чеккан зотни қандай яхши кўрмайлик!

Демак, Аллоҳ ва Расулини севиш шунчаки гап билан эмас, балки амрларига чин дилдан бўйсуниш билан бўлади. Аллоҳни севишни даъво қилган киши Пайғамбаримизга эргашиши керак. Акс ҳолда, даъвоси тўғри бўлмайди.

Албатта, Расулуллоҳга муҳаббатнинг аломатлари бор. Бу белгиларнинг энг ёрқини амал, сўз, ахлоқ ва турмуш тарзида у зотга тобе бўлишдир.

Анас ибн Моликдан ривоят қилинган ҳадиси шарифда Расулуллоҳ : «Ким суннатимни қайта тикласа, мени суйган бўлади. Ким мени севса, жаннатда мен билан бирга бўлади», деганлар (Имом Термизий).

Абдуллоҳ ибн Ҳишом айтади: «Расулуллоҳ билан бирга эдик. У зот Умар ибн Хаттобнинг қўлини ушлаб турган эдилар. Умар: “Ё Расулуллоҳ, сиз менга ўзимдан бошқа ҳаммадан кўра маҳбуброқсиз”, деди. Шунда Набий : “Йўқ, нафсим измида бўлган Зотга қасам, мени ўзингдан ҳам яхши кўрмагунингча имонинг комил бўлмайди”, дедилар. Шунда Умар деди: “Аллоҳга қасам, энди сиз менга ўзимдан ҳам маҳбуброқсиз”. У зот: “Энди бўлди, эй Умар”, дедилар».

Мусулмонлар Набий бошчилигида Уҳуд сафаридан Мадинага қайтишгач, саҳобий аёллардан бири дуч келган кишидан тинмай: “Расулуллоҳга нима бўлди, у зот соғ-омонмилар?” деб сўрарди. Бир киши унга: “Эринг ўлди”, деди. “Аллоҳнинг тақдири экан, сабр қиламан, айтинг, Расулуллоҳга нима бўлди?” деб сўради. Бошқа бир киши унинг отаси вафот этганини айтди. “Аллоҳнинг тақдири экан, сабр қиламан, айтинг, Расулуллоҳга нима бўлди?” сўради яна. Яна бир киши унинг ўғли ўлгани хабарини етказди. Аёл яна аввалги гапини такрорлади. Шунда бир киши: “Расулуллоҳ соғ-саломатлар”, деган эди, аёл Аллоҳ таолога ҳамд айтди...

Анас ибн Моликдан ривоят қилинади. Расулуллоҳ : «Ҳеч бирингиз мени ота-онаси, фарзанди ва барча инсонлардан кўра яхши кўрмагунича мўмин бўла олмайди, дедилар (Имом Бухорий, Имом Муслим). Шу боис Аллоҳ ва охиратга имон келтирган ҳар бир мўмин Расулуллоҳни барчадан: ўзи, ота-онаси, фарзанди ва бутун одамлардан афзал кўриши керак. Зеро, у зотга бўлган муҳаббат Аллоҳ муҳаббатининг шартидир.

Аллоҳ таоло бизни Расулуллоҳга садоқатли бўлишга буюриб, муҳаббатини Элчисига муҳаббати билан боғлаб қўйди. Пайғамбаримизга эргашган, итоатда бўлган, буйруқларини бажарган ва қайтариқларидан йироқ юрган кишиларни севиши ва гуноҳларини кечиришини ваъда бериб, Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади: «Айтинг (эй Муҳаммад!): “Агар Аллоҳни севсангиз, менга эргашинг. Шунда Аллоҳ сизларни севади ва гуноҳларингизни мағфират этади. Аллоҳ кечирувчи ва раҳмлидир» (Оли Имрон, 31).

 

Толибжон ҚОДИРОВ тайёрлади.