Баъзи бир иши сизни ранжитаётган, қайсидир феъли ёқмаётган, бироқ ўзи сизнинг бир қанча "ажойиб-ғаройиб фазилатларингиз"га сабр қилиб келаётган...

Бурчим деб билиб, ҳам орзу-ҳавасларингиз рўёби учун фарзандларингизга чиройли таълим-тарбия бераётган...

У нимани яхши кўришини ўйлаб кўрмаганингиз ҳолда, сиз ёқтирадиган нарсаларни адашмай айтиб берадиган...

Ошна-оғайнилар билан чойхонада паловхўрлик қилиб ўтирганингизда, яхши кўрган таомингизни тайёрлаб, сизни уйда кутган...

Рўзғорнинг ками ҳақида ўйлашга гоҳ вақт, гоҳ тоқатингиз йўқлигини билиб, маошингизни бир ойдан иккинчисига тежаб етказадиган...

Кўча, ишхона ташвишларидан чарчаб, уйга келганингизда, уни сиз учун роҳат масканига айлантирган...

Тирикчилик қайғусида ­уй­ингизни тарк этганингизда, хонадон ҳурмат-эътиборини, молу мулкингизни сақлаган...

Сизнинг кўчада кўкрак кериб юришингиз сабабчиси ҳам ўша аёл...

Сизнинг аёлингиз!

Шунинг учун ҳам, унга  Танг­ри буюрганидек, ҳурмат ва муҳаббатда,  чиройли ва гўзал муомалада бўлайлик.

 

Муҳаммадсобир АБДУМАЛИКОВ