Раббим!

Сенга аҳволимдан арз қилдим.

Жавоб бердинг: "Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлманг" (Зумар, 53).

Айтдим: "Ҳеч ким қалбимни тушунмайди, таскин беролмайди".

Жавоб бердинг: "Аллоҳни зикр этиш билан қалблар ором олур (ва таскин топур)" (Раъд, 28).

Маъюсландим: "Одамлар менга озор беришади, дилимни оғритишади..."

Жавоб бердинг: "...уларни афв этинг, (гуноҳлари учун) кечирим сўранг" (Оли Имрон, 159).

"Ёлғизман", деб ўксиндим

Жавоб бердинг: "Биз унга (инсонга) бўйин томиридан ҳам яқинроқдирмиз" (Қоф, 16).

Хазин тортдим: "Шунчалар гуноҳкорманки..."

Жавоб бердинг: "...гуноҳларни фақат Аллоҳгина мағфират этар" (Оли Имрон, 135).

Ёлвордим: "Мени ташлаб қўйма..."

Жавоб бердинг: "Мени ёд этинг, (Мен ҳам) сизларни ёд этурман" (Бақара, 152).

Айтдим: "Ҳаётда қийинчиликларга жуда кўп дуч келаман".

Жавоб бердинг: "Ким Аллоҳга тақво қилса, У унга (ташвишлардан) чиқиш йўлини (пайдо) қилур" (Талоқ, 2).

Умидландим: "Амалга ошишини истаган қанча орзуларим бор..."

Жавоб бердинг: "Менга дуо қилинг, Мен сизлар учун (дуоларингизни) ижобат қилай!" (Ғофир, 60).

 

ЗУМРАД тайёрлади.