Чиройли одоблардан яна бири оҳиста сўзлашдир. То эшитувчилар уни яхши тушунишсин ва даврада ўтирганлар гапираётган кишининг мақсадини аниқ англаб, идрок этсинлар. Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) бу борада ҳам барча умматларига олий муаллим, тенгсиз мураббий сифатида ибрат бўлганлар.

Ҳазрат Ойша (Аллоҳ ундан рози бўлсин) ривоят қиладилар: "Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) сўзлаганларида, агар сўзларини санамоқчи бўлсангиз, албатта, саноғига етардингиз" (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти).

Абу Довуд ҳазрат Ойшадан ривоят қилади: "Расулуллоҳнинг (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) сўзлари дона-дона бўлиб, эшитувчиларга тушунарли эди."