Китоб ҳақида
Муаллиф бу рисоласида нафс риёзати йўлида бошидан кечирганлари, тажрибалари, таълим олган устозлари ҳақида сўз юритади. Шунингдек, рисоладан Ҳаким Термизийнинг бошқа диний илмлардан ташқари, табобат, фалакиёт каби илмлар билан ҳам шуғулланганини билиб олиш мумкин. Умуман, ушбу рисола термизийшунослик соҳаси тадқиқотларида муҳим ўрин тутади.