Онлайн харид

Асосий саҳифа Диний-маърифий «Оилада фарзанд тарбияси»
Чегирма!

«Оилада фарзанд тарбияси»

44 550 UZS 33 000 UZS

Категория: Tags: , Muallif: Усмонхон Алимов Sahifa: 328 ISBN: 9789943514058

Китоб ҳақида

Азалдан жамият ва турли диний таълимотларда оила муқаддас саналиб, оилавий муносабатларга алоҳида эътибор қаратилган. Оила қуриш Исломдан олдин ҳам бўлган, лекин оилада эрнинг ва аёлнинг ҳуқуқлари ва масъулиятларини том маънода Ислом дини кўрсатиб берди. Сарвари олам Муҳаммад (алайҳиссалом) аёл номини улуғлаш, унинг шаънини кўтариш, хотин-қизларнинг ҳуқуқини белгилаб беришда фақат Ислом умматигагина эмас, балки кишилик жамиятига ибрат ва намуна бўлиб келмоқдалар.

Ислом келганидан кейин ҳам аёл билан эркак тенг ҳуқуқли деб жар солган айрим тузумлар аёлларни эркаклар билан баб-баравар жисмоний меҳнат қилишга чорлаганлар. Натижада, эркак билан нафақат ҳуқуқда, балки жисмоний меҳнатда ҳам тенглаштирилган аёлларни, ҳатто ҳомиладорлик пайтида ҳам қурилиш, йўлсозлик, конларда турли оғир жисмоний ишларга мажбурлаш яқин тарихимизда оддий таомил бўлган эди.Мустақиллик йилларида мамлакатимизда она ва бола саломатлиги масалаларига муҳтарам Юртбошимиз раҳбарликларида алоҳида эътибор қаратиляпти. Соғлом бола йили давлат дастури доирасида амалга оширилаётган хайрли ишлар ҳам фикримизнинг яққол исботидир. Бу вазифа давлатимиз ички сиёсатининг бош йўналишларидан бирига айланди. Ватанимизнинг порлоқ келажагини ҳар жиҳатдан соғлом ва баркамол авлод таъмин этади. Фарзандларни эртанги куннинг муносиб эгалари ҳамда ворислари қилиб вояга етказиш ота-оналарнинг орзуси, масъулияти, бурчидир.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимовнинг “Оилада фарзанд тарбияси” рисолалари жамланмаси бўлган ушбу китоб ўғил-қизларимизни юксак маънавият, гўзал фазилатлар эгаси қилиб тарбиялашда ота-оналар ва устоз-мураббийларга ишончли қўлланма бўлади.

Қуйида мазкур китобдан берилаётган ушбу парча ҳам асарнинг нақадар долзарблигини тасдиқлаб турибди:

АХЛОҚСИЗ ФИЛЬМЛАР ВА ТОМОШАЛАР ЗАРАРИ

XXI асрнинг қудратли тўлқини – глобаллашув ҳаётимизга шиддат билан кириб келмоқда ва ўз меваларини бермоқда. Электрон ахборот воситалари, интернет-кафелар, клублар ва бошқалар кўпайди. Катталар-ку, баҳарнав, ёш болалар ҳам ойнаи жаҳонда ҳаёсизларнинг қилиқларини кўриб, вояга етмасиданоқ бети қотиб улгуради. Бугун “ишқий” фильм томоша қилади, эртага пинҳона жойларга бориб, кино кўради. Охир-оқибат гулдек йигит, ғунчадек қиз аввал инсонийлик қиёфасидан айрилади, кейин бошқа борлиғидан. Ота-она билмайдики, анча олдин – ўн яшар ўғилчаси, тўққиз яшар қизалоғи телевизорда ҳаёсиз томоша кўрганидаёқ бу фожиалар илдиз отган. Инсоннинг маънан ожиз ва қалбан ғофил бўлиб қолишига энг катта сабаблардан бири ахлоқсиз фильм ёки томошалардир. Шаҳватни қўзғовчи ва жинсий қизиқишга тарғиб этувчи бу каби нарсалар фарзанднинг беғубор қалбини тамоман заҳарлаб қўяди. Илму маърифат сингиши лозим бўлган покиза қалбни ёввойи шаҳват ва ҳирс эгаллайди. Афсус, бу каби фаҳшга етакловчи ишлардан кимлардир бугун тирикчилик манбаи сифатида фойдаланмоқда.

Барчамизга маълум, тадбиркорларга етарлича шароитлар яратиб берилди. Баъзи тадбиркорларнинг бу имкониятлардан оқилона фойдаланмай, яхши мақсадлар учун ташкил этилган жойларда шармсиз фильмлар намойиш этаётгани ёки турли ҳаёсиз дисклар сотилаётгани ҳам маълум бўляпти.

Бундан ташқари, ёшлар турли тадбирлар баҳонасида бир жойга йиғилиб, сунъий йўлдош узатмаси орқали ҳаёсиз фильм ва томошаларни кўраётгани қулоққа чалинади. Бу ҳам фарзандлар ахлоқи бузилишига катта таъсир кўрсатади.

Изоҳлар

Бу китобга ҳали изоҳ бурилмаган.

“«Оилада фарзанд тарбияси»” - биринчи бўлиб изоҳ беринг

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan