Китоб ҳақида
Суннат нима? Ҳадис нима? Булар орасидаги фарқли ва муштарак жиҳатлар қандай ҳолларда кўринади? Дин йўлида тўғри юриш учун суннатнинг ҳамиша ҳужжат экани маълум, аммо ҳадиснинг ҳаммаси ҳам доим ҳужжат бўла оладими? Муҳтарам китобхон! Асли эътибори билан “ҳадис” ва “суннат” истилоҳлари муҳаддислар наздида бир маънода қўлланилиб, ҳазрати Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг сийратлари, яъни ҳаёт йўлларини англатади. Шунга қарамай, бу истилоҳларнинг маъноларида ўзига хос жиддий фарқлар ҳам борки, кўплаб ихтилофларнинг олдини олишда бу фарқларни англаш ва англатишнинг аҳамияти улкандир. Рисолада асосан ана шу мавзуда сўз юритилди.