Китоб ҳақида
Шермурод Тоғайнинг “Қасамини бузган қиз” китоби қаҳрамонлари маҳалла ва қишлоқларимизда яшаб ўтган бобою момоларимиздир.
Домланинг яхши одатларидан бири кўрган-эшитганларини саралаб, келажак авлодга керак деб ёзиб қўйишидир.
Шермурод Тоғай ҳаёти давомида кўплаб масжидларда имомлик қилиб ҳар хил соҳа ва касб эгалари, турли ёшдаги, хусусан, ёши улуғ инсонлар билан кўп мулоқотда бўлган. Кейинги авлодларга асқатадиган ўзбекона урф-одатларни ўргатадиган ҳикоя ва қиссалар қолдиришни бурч деб билиб қалам тебратиб келяпти.
Муаллифнинг китобларини ўқир экансиз, уларни диндор одам ёзганини дарҳол пайқайсиз. Воқеалар содда, халқчил сўзларда баён этилган. Баъзида шундай ҳолатга тушасизки, ўзингизни амри маъруфда ўтиргандек ҳис қиласиз. Албатта, бундай ҳикоялар аввалги бадиий асарларимизда кам учрагани боис ўзгача туюлиши мумкин.
Яна домламиз ҳикоялар охирида назмдаги насиҳатлар – тўртликларини ҳам келтириб ўтадиларки, ҳикоя маъноси шу тўртликка жойлангандек кўринади.
Асар ҳаётий воқеалар содда услубда ёзилгани билан эътиборни тортади. Асосийси, асар мутолаасидан руҳиятингизда бир енгиллик ҳис қиласиз ва ҳикоялар қаҳрамонларини кўз олдингизга келтирасиз. Асарда оила, ота-она, фарзандлар, эл-юртга садоқат васф қилинган. Айниқса, оиладаги турли ҳолатлар чиройли тасвирланган.
Изоҳлар
Бу китобга ҳали изоҳ бурилмаган.