Ўзбекистон янгиликлари

Бухоро Ислом маданияти пойтахти унвонини қабул қилиб олди

Чоп этилди Yanvar 3, 2020 Бухоро Ислом маданияти пойтахти унвонини қабул қилиб олдиda fikr bildirishni o'chirish

Бухоро жорий йил 1 январдан эътиборан Ислом маданияти пойтахти унвонини қабул қилиб олди. Бу ҳақда Туризмни ривожлантириш қўмитаси хабар бермоқда.

Ислом ҳамкорлик ташкилоти ҳар йили мусулмон мамлакатларидаги 3 та шаҳарни Ислом маданияти пойтахти деб эълон қилади. Уларнинг бири араб давлатлари, бошқаси Осиё ва учинчиси Африка мусулмон мамлакатларидаги шаҳарлардир.

Ташкилот маданият вазирлари IX Ислом конференцияси томонидан 2020 йилда Бухоро, Қоҳира (Миср) ва Бамако (Мали) шаҳарлари Ислом маданияти пойтахтлари сифатида тасдиқланган.