Онлайн обуна Прайс-лист
Hidoyat.uz

Hidoyat.uz

“Шамсуддинхон Бобохонов” нашриёт-матбаа ижодий уйи

Саватча
Танланган
Кириш
Меню
  • Бош саҳифа
    • Раҳбарият
    • Китоблар бўлими
    • Журналлар бўлими
    • Газета бўлими
    • Биз билан боғланиш
  • Мақолалар
  • Янгиликлар
    • Маҳаллий янгиликлар
    • Дунё янгиликлари
  • Кутубхона
  • Савол-жавоблар
  • Жамият
    • Оила
    • Аёллар
    • Болалар
    • Гўзаллик
    • Пазандалик
    • Саломатлик
  • Онлайн харид
  • Медиа
    • Видео
    • Фотогалерея
    • Аудио
    • Инфографика

Пайғамбарлар сўзлаган энг фазилатли сўз

Пайғамбарлар сўзлаган энг фазилатли сўз

Илоҳим, ҳаловатли кунларга яна қайтайлик!..

Илоҳим, ҳаловатли кунларга яна қайтайлик!..

Бахтли оила бунёд бўлиши учун ўн ўгит

Бахтли оила бунёд бўлиши учун ўн ўгит

Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) қўлларини қўйган соч оқармагани, силамаганлари эса оқаргани ҳақида

Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) қўлларини қўйган соч оқармагани, силамаганлари эса  оқаргани ҳақида

Юзга кирганда ҳам Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) қўлларини қўйган соч оқармагани ҳақида

Юзга кирганда ҳам Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) қўлларини қўйган соч оқармагани ҳақида

ЯНГИЛИКЛАР

Бавария мактабларида исломий дарслар кўпайтирилади

25/02/2021
2021 йилнинг кузидан Германиянинг Бавария федерал еридаги баъзи мактабларда ислом дини дарслари пайдо бўлади. Бу ахлоқ қоидалари ва диний тадқиқотлар билан ... Давомини ўқиш

Австралияда муслима аёл акс этган почта маркаси чиқарилди

25/02/2021
"Australian Post" газетаси карантин шароитида австралияликларга хизмат қилишда ва уларни ҳимоя қилишни давом эттирган одамларни шарафлаш учун янги маркалар тўпламини ... Давомини ўқиш

Вақф фонди аёл-қизлар мадрасасига хайрия қилди

24/02/2021
Таълим даргоҳларини қўллаб-қувватлаш, устоз-мураббийлар ва талабаларини моддий ва маънавий жиҳатдан рағбатлантириш юрт келажаги ҳамда ватан равнағи учун қилинган энг самарали ... Давомини ўқиш

Техасдаги қорли бўронлар уюштирилгани айтилмоқда

24/02/2021
Aмерикаликлар ижтимоий тармоқларда Техасдаги ғайритабиий қорлар ҳақида турли хабарларни фаол муҳокама қилмоқда. AҚШ аҳолисининг фикрига кўра, ҳаддан ташқари совуқ бўлган қор бўронлари ... Давомини ўқиш

ЖССТ вакцинанинг ножўя таъсиридан жабрланганларга товон пули тўлайди

24/02/2021
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) COVAX дастурининг 92 та қашшоқ аъзо-давлатларининг вакцинация акс таъсиридан жабрланган фуқароларига товон пули тўлайди. Бу ... Давомини ўқиш
Loading...

ЯНГИ КИТОБЛАР

Порядок совершения намаза

10 000 UZSСаватга қўшиш

Тасаввуф таълимоти ва амалиёти, психологик таҳлил
Тасаввуф таълимоти ва амалиёти, психологик таҳлил

50 000 UZSСаватга қўшиш

Суннат ва ҳадис

12 000 UZSСаватга қўшиш

“Сўраган эдингиз” I-II тўплам

30 000 UZSСаватга қўшиш

Раҳмат ойи Рамазон

3 000 UZSСаватга қўшиш

Саодат асри ривоятлари

92 000 UZSСаватга қўшиш

Пайғамбар алайҳиссалом меросхўрлари

46 000 UZSСаватга қўшиш

Муҳаммад Ҳаким Термизий рисолалари

25 000 UZS 22 000 UZSСаватга қўшиш

Sale
Мўминларга шифо ва раҳмат

30 750 UZS 25 000 UZSСаватга қўшиш

Sale
Лубобуд ҳадис
Лубобуд ҳадис

50 600 UZS 46 000 UZSСаватга қўшиш

Sale
Қуръони карим мавзулари

8 900 UZS 6 000 UZSСаватга қўшиш

Sale
«Орифлар тасаллиси. Термизий асарларидан сайланма»

22 700 UZS 20 000 UZSСаватга қўшиш

Sale
Қурбонлик рисоласи

6 600 UZS 5 000 UZSСаватга қўшиш

Sale
Муножотнома

22 700 UZS 18 000 UZSСаватга қўшиш

Sale
Абу Муин Насафий

15 800 UZSСаватга қўшиш

«Ҳаёт мезони» «Одоби тариқат» «Коинот ва инсон ҳақида»

17 000 UZS 10 000 UZSСаватга қўшиш

Sale
Электрон кутубхона QR-Code

МАҚОЛАЛАР

  • Пайғамбарлар сўзлаган энг фазилатли сўз

    Талҳа ибн Убайдуллоҳ (розияллоҳу анҳу)дан: Аллоҳ Расули (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) …

    26.02.2021
  • Илоҳим, ҳаловатли кунларга яна қайтайлик!..

    (Шифохонада Аллоҳ таолодан шифо сўраб, илтижо қилган нуронийнинг дил сўзлари) Ассалому …

    26.02.2021
  • Бахтли оила бунёд бўлиши учун ўн ўгит

    Фақиҳ ва муҳаддис Абу Абдуллоҳ Аҳмад ибн Муҳаммад ибн Ҳанбал Шайбоний …

    26.02.2021
  • Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) қўлларини қўйган соч оқармагани, силамаганлари эса оқаргани ҳақида

    Шоир Молик ибн Умайрдан ривоят қилинади. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва …

    25.02.2021
  • Юзга кирганда ҳам Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) қўлларини қўйган соч оқармагани ҳақида

    Амр ибн Саълаба Жуҳанийдан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва …

    25.02.2021
  • Исломга интилган аёл. Муслима бўлган канадалик аёл ҳикояси

    Канадалик сурдолог ўқитувчи Исломни қабул қилгани, болаларга соддалаштирилган шаклда динни …

    25.02.2021
Барча мақолалар

САВОЛИМ БОР

Ҳозирда баъзи йигит-қизлар узук тақиш суннат, деб бармоқларига оддий темир узук тақишни одат қилишмоқда. Шариатимизда бу иш жоизми?

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Аёллар ёки қизлар темирдан узук тақишлари макруҳ. Уларнинг тилла ёки кумушдан узук тақишлари жоиз ҳисобланади. Фуқаҳоларимиз бу борада шундай дейишган:

التَّخَتُّمُ بِالْحَدِيدِ وَالصُّفْرِ وَالنُّحَاسِ وَالرَّصَاصِ مَكْرُوهٌ لِلرِّجالِ وَالنِّسَاءِ

“Эркаклар ва аёллар учун темир, жез (оқ мис), сариқ мис ва қўрғошиндан узук қилиб тақиш макруҳдир” (“Раддул мухтор”).

Абдуллоҳ ибн Бурайда ўзининг отасидан қилган ривоятда шундай дейилади:

جَاءَ رَجُلٌ إِلَى النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ وَعَلَيْهِ خَاتَمٌ مِنْ حَدِيدٍ فَقَالَ: «مَا لِي أَرَى عَلَيْكَ حِلْيَةَ أَهْلِ النَّارِ؟!

Яъни: “Набий саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурларига бир киши темир узук тақиб келди. У зот: “Нима бўлдики, сенда дўзах аҳлининг тақинчоғини кўрмоқдаман?!”, дедилар” (Имом Абу Довуд, Имом Термизий ва Имом Насоийлар ривоят қилишган).

Эркаклар эса фақат кумушдангина узук тақишлари мумкин. Валлоҳу аълам.
(Макруҳ ҳақида қуйидаги линкдан маълумот олишингиз мумкин. https://t.me/diniysavollar/77)

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати. @diniysavollar

ЧАЁН ТУШГАН СУВДАН ФОЙДАЛАНИШ ҲУКМИ

CАВОЛ: Ҳовузга чаён тушиб кетса, унинг ҳукми сичқонники билан фарқ қиладими?

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.

Ҳовузга чаён тушиб кетса, унинг ҳукми сичқонникидан фарқли бўлади. Чунки шариатимизда чаён оқувчи қони бўлмаган жониворлар тоифасига киритилган ва унинг сувда ўлиши сувни нажосат қилмайди. Сичқон эса оқувчи қони бор жонивор ҳисобланиб, унинг сувда ўлиши сувни нажосат қилади.

Бу ҳақида ватандошимиз Имом Марғилоний “Ҳидоя” китобида шундай дейдилар:

وموت ما ليس له نفس سائلة في الماء لا ينجسه كالبق والذباب والزنابير والعقرب

яъни: “Оқувчи қони бўлмаган чивин, пашша, турли замбур (қовоғари) ва чаён каби жониворларнинг сувда ўлиши уни нажосат қилмайди”. “Ҳидоя”нинг шарҳи “Фатҳул қодир”да бунга далил сифатида қуйидаги ҳадисни келтирилган:

{ يَا سَلْمَانُ كُلُّ طَعَامٍ وَشَرَابٍ وَقَعَتْ فِيهِ دَابَّةٌ لَيْسَ لَهَا دَمٌ فَمَاتَتْ فِيهِ فَهُوَ حَلَالٌ أَكْلُهُ وَشُرْبُهُ وَوَضُوءُهُ } رَوَاهُ الامام الدَّارَقُطْنِيُّ

яъни: “Эй, Салмон! Ҳар қандай таом ёки ичимликка оқар қони бўлмаган жонивор тушиб ўлса, таомни ейиш, сувни эса ичиш ёки унда таҳорат қилиш ҳалолдир” (Имом Дорақутний ривояти).
Қудуққа сичқон тушиб ўлса, йигирмадан ўттиз челаккача сув чиқариб ташланади. Агар қудуқда ўлиб, шишса ёки титилса, қудуқнинг ҳамма сувини чиқариб ташлаш шарт бўлади (“Фатҳу бабил иная”).

Демак, шариатимизда чаён ва сичқоннинг ҳукми турличадир. Оқар қони йўқ жониворлар, жумладан чаён ҳам сув ёки таомга тушиб ўлса, нажосат қилмайди. Уни олиб ташлаб, сув ёки таомдан бемалол фойдаланиш мумкин. Бу бандаларга шариатимизнинг енгиллигидир. Лекин киши ўз табиатидан келиб чиқиб, чаён ёки шунга ўхшаш ҳашарот тушган ичимликни истеъмол қилиш ёхуд ундан фойдаланишни истамаса ихтиёри ўзида. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати. @diniysavollar

Эснаган пайтимизда нима учун қўл билан оғиз беркитилади? Бунинг бир асоси борми?

Эснаш пайтида қўл билан оғизни тўсиш суннатдир. Бу ҳақда ҳадиси шарифда шундай дейилган:

عن أَبِي سَعِيدٍ الْخُدْرِيِّ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ قَالَ : قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ : ” إِذَا تَثَاوَبَ أَحَدُكُمْ فَلْيُمْسِكْ بِيَدِهِ عَلَى فِيهِ ، فَإِنَّ الشَّيْطَانَ يَدْخُلُ” .(رواه مسلم)

Абу Саид ал-Худрий разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Агар бирортангиз эснасангиз, қўлингизни оғзингизга қўйинг, чунки шайтон киради” (Имом Муслим ривояти).

Уламоларимиз мазкур ҳолатда оғизни чап қўлнинг орқа тарафи билан беркитишни одобдан эканини айтишган. Шунингдек, бошқа ҳадисларда эснаб туриб: “ҳооҳ” деб, овоз чиқариб бўлмаслигини, чунки бунда шайтоннинг кулгисига сабаб бўлинишини ҳам баён қилинган. Яна баъзи ривоятларда Пайғамбарлар алайҳимус-салом ҳеч эснашмагани ривоят қилинади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати. @diniysavollar

СИЛАИ-РАҲМ НИМА ДЕГАНИ?

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
“Силаи раҳм” арабча сўз бўлиб, “сила” – боғлаш, “раҳм” – қариндош (онанинг бачадонини ҳам раҳм, дейилади), яъни “қариндош уруғлик алоқаларини боғлаш” деган маънони билдиради.
Силаи раҳм қилиш – ўзгаларга нисбатан қариндошларига ғамхўр ва муҳаббатлироқ бўлиш, улардан хабардор бўлиб, моддий-маънавий жиҳатдан қўллаб туришдир.
Силаи раҳмга энг ҳақдор кишилар ота-она, ака-ука, опа-сингил каби қон-қариндошлардир.
Қуръони каримнинг бир қанча оятларида қариндошлик алоқаларини боғлашнинг фазилати ва уни узишнинг ёмонлиги ҳақида сўз юритилган.

Жумладан, қуйидаги оятда қариндошликни боғлайдиган кишилар мақталади:

وَالَّذِينَ يَصِلُونَ مَا أَمَرَ اللَّهُ بِهِ أَنْ يُوصَلَ وَيَخْشَوْنَ رَبَّهُمْ وَيَخَافُونَ سُوءَ الْحِسَابِ

яъни: “Улар Аллоҳ боғланишга буюрган нарсаларни (яъни қариндошлар билан алоқани) боғлайдилар, Парвардигорларидан қўрқадилар ва (охиратда) ҳисоб-китобнинг нохуш кечишидан чўчийдилар” (Раъд сураси, 21-оят).
Аллоҳ таоло яхшиликларга буюради, ёмонликлардан қайтаради. Буюрилган яхшиликлар ичида муҳимларидан бири силаи раҳм қилишдир:

إِنَّ اللَّهَ يَأْمُرُ بِالْعَدْلِ وَالْإِحْسَانِ وَإِيتَاءِ ذِي الْقُرْبَى وَيَنْهَى عَنِ الْفَحْشَاءِ وَالْمُنْكَرِ وَالْبَغْيِ يَعِظُكُمْ لَعَلَّكُمْ تَذَكَّرُونَ

яъни: “Албатта, Аллоҳ адолатга, эзгу ишларга ва қариндошга яхшилик қилишга буюради ҳамда бузуқчилик, ёвуз ишлар ва зулмдан қайтаради. Эслатма олурсиз, деб (У) сизларга (доимо) насиҳат қилур”.

Ояти карималарда қариндош уруғлик алоқаларини узганларга қаттиқ таҳдид қилинади:

فَهَلْ عَسَيْتُمْ إِنْ تَوَلَّيْتُمْ أَنْ تُفْسِدُوا فِي الْأَرْضِ وَتُقَطِّعُوا أَرْحَامَكُمْ أُولَئِكَ الَّذِينَ لَعَنَهُمُ اللَّهُ فَأَصَمَّهُمْ وَأَعْمَى أَبْصَارَهُمْ

яъни: “Агар (имондан) бош тортсангиз, аниқки, сизлар ерда бузғунчилик қиларсизлар ва қариндошларингиз (билан ҳам алоқаларингиз)ни узасиз, албатта ундай кимсаларни Аллоҳ лаънатлагандир, бас, уларнинг (қулоқларини) «кар», кўзларини «кўр» қилиб қўйгандир” (Муҳаммад сураси, 22-23-оятлар).

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам бу мавзу жуда муҳимлигини ҳадиси шарифлари таъкидлайдилар:

وعن أَبي هريرة رضي الله عنه أن رَسُول الله صلى الله عليه وسلم قَالَ : ” … مَنْ كَانَ يُؤْمِنُ باللهِ وَاليَومِ الآخِرِ ، فَلْيَصِلْ رَحِمَهُ …” (مُتَّفَقٌ عَلَيهِ).

яъни: “…ва ким Аллоҳга ва охират кунига имон келтирган бўлса, қариндошлик алоқаларини боғласин…” (Имом Бухорий ва Имом Муслим Абу Ҳурайрадан ривоят қилишган).

Пайғамбаримиз алайҳиссалом бизга силаи-раҳм сабабли ризқнинг мўл-кўл бўлиши, умрнинг узоқ бўлишини уқтирадилар:

وعن أنسٍ رضي الله عنه أن رَسُول الله صلى الله عليه وسلم قَالَ ” من أحَبَّ أنْ يُبْسَطَ لَهُ في رِزْقِهِ ، ويُنْسأَ لَهُ في أثَرِهِ ، فَلْيَصِلْ رَحِمَهُ ) مُتَّفَقٌ عَلَيهِ .

яъни: “Ким ризқи кенг бўлиши, умри узун бўлишини хуш кўрса, қариндошлик алоқаларини боғласин” (Имом Бухорий ва Имом Муслим Анас ибн Моликдан ривоят қилишган).

Аллоҳ таолонинг изни билан силаи раҳм, уни боғлаганларни дуо, узганларни дуоибад қилиб туради. Оиша онамиз Пайғамбаримиз алайҳиссаломдан ривоят қилади:

عن عائشة رضي الله عنها قالت قال رسول الله صلى الله عليه وسلم: “الرَّحِمُ مُعلَّقة بالعرشِ ، تقولُ: “من وَصَلَني وَصَلَهُ اللهُ ، ومن قطعني قَطَعَهُ الله “. (أخرجه البخاري ومسلم).

яъни: “Раҳм (қариндошлик) Аршга осилиб: “Ким мени уласа, Аллоҳ уни уласин. Ким мени узса, Аллоҳ уни узсин”, дейди” (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти).

Силаи раҳмни узиш гуноҳи кабиралардандир. Шуни билиб ҳам ҳеч бир сабаб ва шубҳасиз силаи раҳмни узишни ҳалол санаган, мумкин деб эътиқод қилган киши жаннатга кирмайди. Бу ҳақида Пайғамбаримиз алайҳиссаломдан қуйидаги ҳадис ривоят қилинади:

عن أبي محمد جبير بن مطعم رضي الله عنه أن رسول الله صلى الله عليه وسلم قال: ” لا يدخل الجنة قاطع” قال سفيان في روايته: “يعني قاطع رحم”. (متفق عليه).

яъни: “Кесувчи жаннатга кирмайди”. Суфён ўз ривоятида: “Қариндошликни узувчи назарда тутилган”, дейди (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти).

Юқоридаги ояти карима ва ҳадиси шарифларга кўра силаи-раҳм мусулмон кишига фарз бўлган амалдир. Агар ҳар биримиз силаи-раҳмга амал қилиб, қариндош уруғларимизнинг ҳолидан хабардор бўлсак, жамиятдаги жуда кўплаб муаммолар барҳам топади. Акс ҳолда дунёда ҳам охиратда ҳам кўп қийинчиликларга дуч келиниши мумкин, Аллоҳ сақласин. Ваъллоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати. @diniysavollar

РАМАЗОН РЎЗАСИНИ ТУТМАСАМ ҲАМ БЎЛАДИМИ?

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Динимизда мўмин-мусулмонлар Рамазон ойи рўзасини тутишга буюрилганлар. Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай марҳамат қилади:

يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آَمَنُوا كُتِبَ عَلَيْكُمُ الصِّيَامُ كَمَا كُتِبَ عَلَى الَّذِينَ مِنْ قَبْلِكُمْ لَعَلَّكُمْ تَتَّقُونَ (سورة البقرة/183).

яъни: “Эй, имон келтирганлар! Сизлардан олдинги (уммат)ларга фарз қилингани каби сизларга ҳам рўза тутиш фарз қилинди, шояд (у сабабли) тақволи бўлсангиз” (Бақара сураси, 183-оят).
Рамазон ойида рўза тутиш Исломнинг беш асосий устунларидан биридир.

عَنِ ابْنِ عُمَرَ رضي الله عنه قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صلى الله عليه وسلم “بُنِيَ الإِسْلَامُ عَلَى خَمْسٍ: شَهَادَةِ أَنْ لَا إِلَهَ إِلَّا اللَّهُ وَأَنَّ مُحَمَّدًا رَسُولُ اللَّهِ، وَإِقَامِ الصَّلَاةِ، وَإِيتَاءِ الزَّكَاةِ، وَالحَجِّ، وَصَوْمِ رَمَضَانَ” (رَوَاهُ الْبُخَارِيُّ وَمُسْلِمٌ).

Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ислом беш нарса устига қурилгандир: “Лаа илаҳа иллаллоҳ ва анна Муҳаммадан Расулуллоҳ” калимаси, намозни адо этиш, закот бериш, Байтуллоҳни ҳаж қилиш, Рамазон рўзасини тутиш”, дедилар (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти).

Рамазон рўзаси соғлом, муқим, оқил ва балоғатга етган ҳар бир мусулмонга фарздир. Рўза тутишни ният қилиш, рўзани бузадиган амаллардан узоқ бўлиш ва аёлларнинг ҳайз ва нифосдан пок бўлишлари рўзанинг тўғри бажариш шартларидан саналади.
Рамазон рўзасини тутган банда бўйнидаги бандалик мажбуриятни бажарган бўлади ва охиратда Аллоҳ таоло томонидан улуғ мукофот ва ваъда қилинган неъматларга эришади. Уни адо этишга лаёқатли бўла туриб, тарк қилган киши эса қаттиқ гуноҳкор бўлади ва охиратда азобга қолади. Ривоятларда Рамазон рўзасини узрсиз қолдирган кимса бутун умр рўза тутса ҳам, ўша қолдирган бир куннинг ажрини топа олмаслиги таъкидланган.

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رضي الله عنه عَنِ النَّبِيَّ صلى الله عليه وسلم قَالَ : “مَنْ أَفْطَرَ يَوْمًا مِنْ رَمَضَانَ مِنْ غَيْرِ مَرَضٍ وَلاَ رُخْصَةٍ ، لَمْ يَقْضِهِ صِيَامَ الدَّهْرِ كُلِّهِ إِنْ صَامَهُ (رَوَاهُ النَّسَائِىُّ).

“Кимки узрсиз ва касал бўлмасдан Рамазондан бир кунини рўза тутмай ўтказса, унинг қазосини умр бўйи тутган рўзаси ҳам тўлдира олмайди” (Имом Насоий ривояти).

Касал, мусофир, ҳайз ва нифос кўрган аёллар, рўза тутиш ўзига ёки боласига зарар берадиган ҳомиладор ва эмизикли аёллар кейинчалик қазосини тутиб беради.

Шариатимиз икки тоифа кишиларни рўза тутмасликлари ва унинг ўрнига Рамазоннинг ҳар бир куни учун фидя беришларига рухсат берган:
1) Қарилик сабабли умуман рўза тутишга ярамайдиган, кундан-кунга жисмонан заифлашиб бораётган ёши улуғ кексалар.

2) Сурункали касал бўлиб, одатда тузалишига умид бўлмаган ва рўза тутиш уларнинг саломатлигига жиддий зиён етказиши мумкин бўлган беморлар. (Фидя ҳақида тўлиқ маълумотни қуйидаги линкдан олишингиз мумкин: https://t.me/diniysavollar/287).

Ушбу икки ҳолатга тушмаган мусулмон киши Рамазон рўзасини тарк қилиши ва унинг ўрнига фидя бериши мутлақо мумкин эмас. Рўза тутиш сабабидан иш ёки ўқишда қийинчиликка дуч келиш каби важлар шаръий узрга ўтмайди. Дўстларига ифтор қилиб бериш билан зиммасидаги фарз рўза адо бўлмайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати. @diniysavollar

Telegram каналимизга аъзо бўлинг

ЖАМИЯТ

ОИЛА

Қабристондаги аёл ва файласуф…

Ҳикоя қилинишича, олтмиш ёшдан ошган юнон файласуфларидан бирининг йигирма яшар хотини бор экан. У хотинини жуда қаттиқ яхши кўрар экан ...

Эр-хотиннинг икки ота-онаси

Эру хотин ўртасида муҳаббат бўлмаса, ажрашиш керакми?

Ортиқлик ким тарафда?

ЖАР: шаръий никоҳлар расман тан олинади

АЁЛЛАР / БОЛАЛАР

Яхши тарбия ҳам ибодат

Динимизда оналар улуғланади. Улар бу эъзозга муносиб бўлишлари учун энг олдин фарзандларини тўғри тарбиялашда фидойилик кўрсатишлари керак. “Туққан она кундан ...

Бизни ким яхши кўради?

Солиҳа келиннинг қайнонага муомаласи шундай бўлади

Бош урадиган жой қолдими?

Ажалнинг сабаби – туғилиш

ГЎЗАЛЛИК / САЛОМАТЛИК

Бодом ёғи — соч ва тери учун энг яхши парвариш воситаси

Таркибида А, F, E, ва B2 витаминлари, магний, фосфор, рух, каротин, шунингдек, бошқа бир қанча фойдали моддалар мавжуд бўлган бодом ёғидан фойдаланиш ...

Пиёзнинг етти ажойиб хусусияти

Кўк чой хавфли касалликка қарши курашади

Олимлар қандли диабет, цирроз ва саратоннинг олдини оладиган шифобахш ичимликни аниқлади

Коронавирус қандли диабетга олиб келиши мумкин

ПАЗАНДАЛИК

«Дангаса» чучвара

Мазкур таом нафақат номи, балки ажойиб кўриниши ва ноодатий тайёрланиши билан ҳам сизни хайрон қолдиради. Энг муҳими эса вақтингизни тежайди. Керакли ...

Редиска, пишлоқ ва тухумдан баҳорий салат тайёрлаймиз

Грузинча Ачма пишириғи

Қийма ва сабзавотли шўрва тайёрлаймиз

Майонез ва хантал қўшиб печда пишириладиган картошка

ФОТО ГАЛЕРЕЯ

ЮТУҚ ВА КАМЧИЛИКЛАР ЎЗИМИЗНИКИ, ЯНГИ МАРРАЛАРГА ИНТИЛАЙЛИК!

Масжидлар очилди! (фотожамланма)

Фотолавҳа: Хоразм шаҳридаги «Муоз ибн Жабал» масжиди

Фотолавҳа: Қиш таровати

Фотолавҳа: Тошкент шаҳридаги «Минор» жоме масжиди

Қаффол Шоший мақбарасидаги битиклар маъносини биласизми?

Фотолавҳа: “Ҳаким Термизий” жоме масжиди таровати

Фотолавҳа: Қарши шаҳридаги “Кўк гумбаз” жоме масжиди

Фотолавҳа: Навоий вилояти Кармана туманидаги Мавлоно Ориф Деггароний зиёратгоҳи

Фотолавҳа: Навоий вилоятидаги Нурота мажмуаси

Фотолавҳа: Жиззах вилоятидаги “Маърифатли” жоме масжиди

Фотолавҳа: Тошкент шаҳридаги “Охунгузар” масжиди

"Шамсуддинхон Бобохонов" НМИУ

Ўзбекистон, Тошкент, 100069
Зарқайнар 18-берккўча, 47 “а”- уй

+998 (71) 240-05-19

Маълумотлар

  • Етказиб бериш шартлари
  • Қандай харид қилинади?
  • Талаб ва шартлар
  • Сайт харитаси

Харидорларга

  • Биз билан боғланиш
  • Шахсий кабинет
  • Буюртмалар рўйхати
  • Танланган китоблар

Тўлов турлари

© 2018 Hidoyat.uz - Сайт IT Works томонидан ишлаб чиқилди