Онлайн обуна Прайс-лист
Hidoyat.uz

Hidoyat.uz

“Шамсуддинхон Бобохонов” нашриёт-матбаа ижодий уйи

Саватча
Танланган
Кириш
Меню
  • Бош саҳифа
    • Раҳбарият
    • Китоблар бўлими
    • Журналлар бўлими
    • Газета бўлими
    • Биз билан боғланиш
  • Мақолалар
  • Янгиликлар
    • Маҳаллий янгиликлар
    • Дунё янгиликлари
  • Кутубхона
  • Савол-жавоблар
  • Жамият
    • Оила
    • Аёллар
    • Болалар
    • Гўзаллик
    • Пазандалик
    • Саломатлик
  • Онлайн харид
  • Медиа
    • Видео
    • Фотогалерея
    • Аудио
    • Инфографика

Электрон кутубхона

Асосий саҳифа Электрон кутубхона

Электрон кутубхона

  • Ҳалол касб-ҳуран – қут-барака келтирар
  • Ҳар куни ўқиладиган зикрлар ва маъсур дуолар
  • Илм ва одоб саодат калитидир
  • Ёшларни оилага тайёрлаш
  • Ота-онага оқ бўлишдан сақланайлик
  • Ота-онага яхшилик ва уларнинг ҳуқуқлари
  • Оилада фарзанд тарбияси_қайта нашр_2019
  • Ризқ-насиба баракотининг калити
  • Сўраган эдингиз I–II
  • Тажвид
  • Хаж ва Умра қўлланмаси
  • Мен ҳам намоз ўқийман
  • Мухтасар сийрат
  • Намоз ибодати арконлари
  • Никоҳингиз муборак бўлсин
  • Пайғамбаримиз (с.а.в.)нинг муборак 101 дуолари
  • Зиёрат одоблари
Электрон кутубхона QR-Code

МАҚОЛАЛАР

  • Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) қўлларини қўйган соч оқармагани, силамаганлари эса оқаргани ҳақида

    Шоир Молик ибн Умайрдан ривоят қилинади. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва …

    25.02.2021
  • Юзга кирганда ҳам Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) қўлларини қўйган соч оқармагани ҳақида

    Амр ибн Саълаба Жуҳанийдан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва …

    25.02.2021
  • Исломга интилган аёл. Муслима бўлган канадалик аёл ҳикояси

    Канадалик сурдолог ўқитувчи Исломни қабул қилгани, болаларга соддалаштирилган шаклда динни …

    25.02.2021
  • “Дорут тиловат” мажмуаси

    Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз шаҳридаги “Дорут тиловат” мажмуаси Кўк гумбаз масжиди, …

    25.02.2021
  • Аллоҳ сизни уч ҳолдан ҳимоя этди…

    Абу Молик Ашъарий (розияллоҳу анҳу)дан: Аллоҳ Расули (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) …

    25.02.2021
  • Арафа куни

    Ҳазрат Ойша (розияллоҳу анҳо)дан: Аллоҳ Расули (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) айтдилар: …

    25.02.2021
Барча мақолалар

САВОЛИМ БОР

БАНДАНИНГ АМАЛЛАРИ НЕЧА ХИЛ БЎЛАДИ?

Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Саволда зикр қилинган ҳукмлар (атамалар) асосан еттига бўлинади:
1.Фарз 2.Вожиб 3.Суннат 4.Нафл 5.Мубоҳ. 6.Макруҳ 7.Ҳаром
✔️ Фарз – қатъий далилар билан собит бўлган амаллардир (масалан, исломнинг беш аркони каби). Фарз амаллар кўпайиш ва камайишни қабул қилмайди (масалан намозларнинг ракаатлари каби). Фарзга амал қилиш шарт. Фарзни инкор қилиш куфр, узрсиз тарк қилиш катта гуноҳ ва фосиқликдир. Энг катта савоб фарз амалларга берилади.
Фарз иккига бўлинади: фарзи кифоя ва фарзи айн.
🔹Фарзи айн – ҳар бир киши ўзи қилиши лозим бўлган фарзлар, масалан, таҳорат, намоз каби.
🔹Фарзи кифоя – жамоатдан бир неча киши бажарса бошқалардан соқит бўладиган, агар ҳеч ким қилмаса, ҳамма гуноҳкор бўладиган фарзлар, масалан, жаноза намози, Қуръонни тўлиқ ёд олиш каби.
✔️ Вожиб – фарз каби бажариш қатъий талаб қилинган, лекин далиллар фарзникидан кучсизроқ бўлган амаллар, масалан, фитр садақаси ва қурбонлик каби. Фарздаги каби қатъий билимни ифодаламагани учун вожибни амалий фарз ҳам дейилади ва уни инкор қилган кишини кофирга чиқарилмайди. Вожибни тарк қилган одам ҳам фосиқ бўлади.
✔️ Суннат – Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам ва хулафои рошидин (Абу Бакр, Умар, Усмон ва Али разияллоҳу анҳум)ларнинг тутган йўлларидир. Унинг ҳукми – фарз ёки вожиб бўлмасада бандадан уни бажариш талаб қилинади.
Суннат иккига бўлинади: суннатул ҳуда (ҳидоят суннати) ва суннатуз-завоид (қўшимча суннатлар).
🔹“Суннатул ҳуда” – Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам ибодат маъносида, Аллоҳ таолонинг розилиги учун доимий қилган амаллари. Уларнинг баъзилари бошқаларига қараганда кўпроқ таъкидланган бўлади, масалан, намозни жамоат билан ўқиш, азон ва иқомат такбирини айтиш каби. Бу суннатларнинг аксарияти исломнинг шиорлари бўлиб, бажарган савобга эришади, тарк қилган киши охиратда маломат ва итобга қолади
🔹”Суннатуз-завоид” – Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васалламнинг кийиниш, ўтириш, туриш ва таомланиш каби одатлари (бу ишлар ибодат ва қурбат сифатида қилинмаган). Уларга амал қилган киши савоб олади, тарк қилган киши гуноҳкор бўлмайди.
✔️ Нафл – қилса савоб, қилмаса гуноҳ бўлмаган амаллардир. Масалан, нафл намозлар каби. Нафл ибодатлар фарз ибодатлардаги нуқсонларни тўлдирувчи ҳисобланади. Баъзи уламолар “нафл” ўрнида мустаҳаб атамасини ҳам қўллашади. Мустаҳаб – Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васалламнинг гоҳида қилиб, гоҳида тарк қилган ва салафи солиҳлар хуш кўрган амаллари. Уни “мандуб”, “адаб” ёки “фазилат” деб ҳам атайдилар. Баъзи уламолар уни суннатул ҳуда ва суннатуз-завоиддан паст даражада туради десалар, бошқа уламолар суннатуз-завоид мустаҳаб маъносидаги амалдир, деганлар. Мустаҳаб ҳам савобли амал бўлиб, уни тарк қилишни уламолар асло макруҳ деб билмайдилар.
✔️ Мубоҳ – қилинса ҳам, қилинмаса ҳам дуруст бўлаверади. Ундан киши савоб ҳам, гуноҳ ҳам топмайди. Қилиш-қилмаслик банданинг ихтиёридадир. Масалан, ҳалол таомларни ейиш, ҳалол ичимликларни ичиш, ўтириш, туриш, юриш ва зарарсиз сўзларни сўзлаш каби.
✔️ Макруҳ – қатъий бўлмаган далиллар билан ундан тийилиш талаб қилинган амал. Макруҳ амал иккига: макруҳи таҳримий (ҳаромга яқин) ва макруҳи танзиҳий (ҳалолга яқин)га бўлинади.
🔹Макруҳи таҳримий – вожибни тарк қилишдан келиб чиқади. Уни қилмаслик билан савобга, қилиш билан эса гуноҳга эга бўлинади. Масалан, Ҳайит кунлари рўза тутиш каби.
🔹Макруҳи танзиҳий – суннатни тарк қилишдан келиб чиқади. Суннат қанчалик такидланган бўлса, уни тарк қилиш шунча ҳаромга яқин бўлиб боради. Баъзи манбаларда “мустакраҳ” атамаси ҳам учрайди, у одобни тарк қилишдан келиб чиқади ва макруҳдан пастроқ даражада туради.
✔️ Ҳаром – тарк қилиш қатъий талаб қилинган амал. Ҳаромни тарк қилган савоб олади, амалга оширган гуноҳкор бўлади. Масалан, ноҳақ одам ўлдириш, одамзотга ва ҳайвонотга зулм қилиш, ғийбат қилиш каби ишлар.
Ҳаром иккига бўлинади:

🔹 қатъий далиллар билан собит бўлган ҳаром, у фарзнинг муқобилида туради. Яъни, уни тарк қилиш фарз даражасидаги амал.
🔹 қатъий бўлмаган далиллар билан собит бўлган ҳаром, уни макруҳи таҳримий ҳам дейилади. У вожибнинг муқобилида бўлади. Яъни уни тарк қилиш вожиб даражасидаги амал (“Нурул анвор”, “Қамарул ақмар”, “Кувайт фиқҳ энциклопедияси” ва “Хошиятус Сунбулий” китоблари).
Муҳими, мазкур амалларни бажариш ёки тарк қилишда ихлос, Аллоҳ таолонинг розилиги қасд қилиниши лозим. Шунда улар ибодат даражасига кўтарилади, ихлос бўлмаса, ибодатлар ҳам одатларга айланиб қолади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати. @diniysavollar

ҚУРЪОНИ КАРИМНИ КРИЛЛ ИМЛОСИДА ЁЗИШ

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Қуръони каримни араб алифбосидан бошқа (крилл ёки лотин каби) ҳарфлар билан ёзиш шаръан жоиз эмас. Бунга барча мазҳаб фуқаҳолари иттифоқ қилишган.
Хусусан, ҳанафий фуқаҳоларимиз гарчи араб хатига яқин бўлсада форсий хат билан ҳам Қуръон оятларини ёзишни ман қилганлар. Жумладан, Имом Бурҳониддин Марғилоний шундай деган:

ويمنع من كتابة القرآن بالفارسية بالإجماع لأنه يؤدي إلى الإخلال بحفظ القرآن؛ لأنا أمرنا بحفظ اللفظ والمعنى…”

яъни: “Қуръонни форсий хатда ёзишдан қайтарилади. Бунга уламолар ижмоъ қилган. Чунки Қуръонни форсий хатда ёзиш уни сақлаб қолишга путур етказади. Биз Қуръоннинг лафзи ва маъносини сақлаб қолишга буюрилганмиз…” (“Ат-Тажнис” китоби).
Шунингдек, яна бир ҳанафий аллома Қивомиддин ал-Хўжандий “Меърожуд-дироя” китобида шундай деган:

“من تعمد قراءة القرآن أو كتابته بالفارسية فهو مجنون أو زنديق”.

яъни: “Ким Қуръонни қасддан форсчада (яъни, араб ҳарфларидан бошқа ҳарфда) ёзса, у ё мажнун ёки зиндиқ (имонсиз) бўлади”.
Ҳанафий мазҳабининг муҳаққиқ уламолардан Имом Шурунбулолий бу мавзуда алоҳида китоб ёзиб, унда қуйидагиларни таъкидлаган:

إجماع الأئمّة الأربعة، واتفاق علماء مذاهبهم، على أنّ اتباع رسم خط المصحف العثماني واجب في كتابة القرآن الكريم، وأنّ كتابته بعبارة غير عربيّة: حرام، وكذا كتابته بغير خطّ عربيّ: ممنوع.

яъни: “Тўрт фиқҳий мазҳаб имомларининг ижмоси ва уларнинг мазҳабидаги уламоларнинг иттифоқига кўра Қуръони карим ёзилишида Усмоний мусҳаф хатига эргашиш вожибдир. Араб тилидан бошқа тилда ёзиш ҳаромдир. Шунингдек, араб хатидан бошқада ёзиш ҳам ман қилингандир” (“Ан-Нафҳатул қудсийя фи аҳками қироатил-Қуръан ва китабатиҳи бил-фарисийя” китоби).
Ушбу масала юзасидан бошқа мўътабар мазҳаб уламолари ҳам ҳанафий уламоларимиз билан якдил фатволарни эълон қилганлар. Жумладан, Шофеий мазҳабининг муҳаққиқ олимларидан Ибн Ҳажар Ҳайтамий ўзининг “Катта фиқҳий фатволар» китобида, жумладан, шундай деган: “(Қуръонни арабчадан бошқа алифбода ёзиш) бу – асҳобларимиз ҳаромлигига иттифоқ қилган масаладир… Қуръонни ажам ҳарфида ёзишда унинг кофирларни беллашувга чорлаган мўъжиз (яъни, ожиз қолдирувчи) лафзини ўзгартириш бор”.
Мисрдаги «Ал-Азҳар» унверситетининг йирик уламоларидан бири Шайх Маҳмуд Абу Дақиқа шундай дейди: “Тўрт фиқҳий мазҳабларнинг имомлари ҳам Қуръонни араб алифбосидан бошқа алифбода ёзиш жоиз эмаслигига иттифоқ қилганлар. Чунки Қуръонни бошқа алифбода ёзиш уни ижмоъ собит бўлган ва эргашиш вожиб бўлган расмдан чиқаради. Балки бу – лафзларда ўзгариш юз беришига олиб келади. Чунки баъзи араб ҳарфларининг ўхшаши бошқа алифболарда йўқ. Лафздаги ўзгариш эса маънонинг ўзгаришига сабаб бўлади. Бошқа алифбода ёзиш, қандай бўлмасин, мана шунга олиб келиши аниқ. Шу боис баъзи ҳанафий уламолар: “Ким Қуръонни қасддан араб ҳарфларидан бошқа ҳарфда ёзса, у ё мажнун бўлади ёки зиндиқ бўлади”, деганлар.
Ҳозирги кунда кўплаб, йирик фатво уюшмалари томонидан Қуръони Каримни лотин ёки бошқа алифбода ёзиш ҳаром эканига бир овоздан қарор қабул қилганлар. Улар қаторида Саудия Арабистонидаги “Эътиборли уламолар ҳайъати”, Миср Араб Республикаси “Ал-Азҳар унверситети фатво қўмитаси”, “Ҳиндистон уламолар жамияти” (Деҳли) каби жами йигирмадан ортиқ нуфузли ташкилот ва ҳайъатларнинг фатво уюшмаларини кўриш мумкин.
Хулоса қилиб айтганда Қуръони каримни ўзи нозил бўлган араб имлосидан бошқа ҳарфларда ёзиш ёки шу асосида Қуръони каримни тиловат қилиш шаръан жоиз эмас. Чунки араб имлосининг ўзига хос жиҳатлари борки, уни бошқа ҳарфларда ифодалаш имконсиз. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати. @diniysavollar

Бугунги кунда телеканаллар орқали турли ютуқли телевизион ўйинлар ўтказилмоқда. Ушбу телешоуларни баъзилар қимор дейишмоқда. Шунга ойдинлик киритиб берсангиз.

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.

Динимизда икки ёки ундан кўп томон пул тикиб, оқибатда ютуқ бирининг фойдасига бўладиган ҳар бир ҳолат қимордир. Демак, ютуқли ўйинда бадал тўлаб, кейин ўйнаш жоиз эмас. Шу нуқтаи назардан, сиз айтиб ўтган ютуқли телевизион ўйинларда иштирок этаётганлар бадал тўлаб, сўнг унда иштирок этишлари ва якунида улардан бири ютуққа эга чиқиб, бошқалари ютқазиши айни қимор ҳисобланади.

Агар ютуқ иштирокчилардан тўлов олинмасдан, ташкилотчилар томонидан қўйилса, бу ўйин қимор ҳисобланмайди. Балки, ўйин иштирокчиларига ташкилотчилар томонидан совға бўлади.

Аллоҳ таоло инсонларга нима фойда-ю, нима зарар эканини жуда яхши биладиган Зотдир. Кўп зарарлар борлиги учун Ҳақ таоло қимордан қайтарган. Қимор одамлар орасини бузувчи, меҳнатга рағбатни сўндирувчи, дангасалик уруғини сочувчи иллатдир. Қолаверса, қимор ўйнаган киши бир-икки омади келиб унга ўрганиб қолиши оқибатида ҳудди, муттасил спиртли ичимлик ичишга ўрганиб қолган кишидек усиз туролмайдиган бўлиб қолади. Шунинг учун Аллоҳ таоло Қуръони каримда қимор билан маст қилувчи ичимликни бирга зикр қилиб келтириб, шундай деган:

يَسْأَلُونَكَ عَنِ الْخَمْرِ وَالْمَيْسِرِ قُلْ فِيهِمَا إِثْمٌ كَبِيرٌ وَمَنَافِعُ لِلنَّاسِ وَإِثْمُهُمَا أَكْبَرُ مِنْ نَفْعِهِمَا

Яъни: “Сиздан май (маст қилувчи ичимлик) ва қимор ҳақида сўрамоқдалар. Айтинг: “У иккисида катта гуноҳ ва одамлар учун (айрим) фойдалар ҳам бор. Иккисининг гуноҳи фойдасидан каттароқдир”, (“Бақара” сураси, 219-оят).

Ислом шариатида қимор ўйнаш қатъий ман этилган бўлиб, улкан гуноҳдир. Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай таъкидлайди:

يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آَمَنُوا إِنَّمَا الْخَمْرُ وَالْمَيْسِرُ وَالْأَنْصَابُ وَالْأَزْلَامُ رِجْسٌ مِنْ عَمَلِ الشَّيْطَانِ فَاجْتَنِبُوهُ لَعَلَّكُمْ تُفْلِحُونَ * إِنَّمَا يُرِيدُ الشَّيْطَانُ أَنْ يُوقِعَ بَيْنَكُمُ الْعَدَاوَةَ وَالْبَغْضَاءَ فِي الْخَمْرِ وَالْمَيْسِرِ وَيَصُدَّكُمْ عَنْ ذِكْرِ اللَّهِ وَعَنِ الصَّلَاةِ فَهَلْ أَنْتُمْ مُنْتَهُونَ

яъни, “Эй, имон келтирганлар! Албатта, май (маст қилувчи ичимликлар), қимор, бут-санамлар ва (фол очадиган) чўплар шайтоннинг ишидан иборат ифлосликдирки, ундан четланингиз! Шояд (шунда) нажот топсангиз. Шайтон май билан қимор (ёрдами)да ўрталарингизга адоват ва нафрат солишни ва сизларни Аллоҳнинг зикри ҳамда намоздан қайтаришни хоҳлайди. Бас, энди, сизлар (май ичишдан) тийилувчимисиз?” (“Моида” сураси, 90-91-оятлар). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати. @diniysavollar

БИДЪАТ НИМА?

“Бидъат” сўзи луғатда “ўхшаши бўлмаган янги нарсани пайдо қилиш, диний ақидаларга киритилган ўринсиз ислоҳ”, – деган маънони билдиради. Истилоҳда эса Аллома Иззиддин ибн Абдуссалом шундай таърифлаганлар:

اَلْبِدْعَةُ فِعْلُ مَا لَمْ يُعْهَدْ فِي عَصْرِ رَسُولِ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ

“Бидъат – Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламнинг даврларида бўлмаган нарсани амалга оширишдир” (“Қавоидул аҳком” китоби).
Демак, ибодатларда асри саодатда учрамаган, балки, кейинчалик динда янги пайдо бўлган амаллар бидъат ҳисобланар экан. Бу ҳақда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар:

“عَليْكُمْ بِسُنَّتِي وَسُنَّةِ الخُلَفَاءِ الرَّاشِدِيْنَ المَهْدِيِّينَ، عَضُّوا عَلَيْها بالنَّوَاجِذِ، وَإيَّاكُمْ وَمُحْدَثاتِ الأُمُورِ، فإنَّ كُلَّ بِدْعَةٍ ضَلالَةٌ” (رَوَاهُ الإمام أَبُو دَاوُدَ وَالإمام التِّرْمِذِيُّ عَن العِرْبَاضِ بْنِ سَارِيَة).

яъни: “Сизлар менинг ва тўғри йўлда юрувчи, ҳидоят топган хулафоларимнинг йўлини тутиб, уни озиқ тишларингиз билан тишлагандек, маҳкам ушланглар. Динга янгиликлар киритишдан сақланинглар, албатта, ҳар қандай бидъат – залолатдир” (Имом Абу Довуд ва Имом Термизий ривоятлари).
Динга янгилик киритиш, гўёки, Аллоҳ ва унинг Расули билмаган нарсани “мен топдим”, – деган даъво қилишдир. Ваҳоланки, Ислом — Аллоҳ томонидан юборилган мукаммал ва баркамол диндир. Биз мусулмонларнинг вазифамиз – динимизнинг моҳиятини тўғри англаб етиб, ҳаётимизга татбиқ қилиш ва турли бидъат-хурофотларни пайдо қилмасликдир.
Уламоларимиз бидъатни икки қисмга бўлганлар: бидъати ҳасана (яхши бидъат) ва бидъати саййиа (ёмон бидъат).
Бидъати ҳасана – шариатда асли бўлган амални шу аслга таяниб, уни шакллантириш учун жорий қилинган қўшимча амалларга айтилади. Бунга ҳазрати Умар разияллоҳу анҳунинг ишларини мисол қилиш мумкин. Суннат амал бўлган Таровеҳ намозини Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам жамоат билан ўқимас эдилар. Ҳазрати Умар эса халифалик даврларида мазкур намозни имомга иқтидо қилиб, жамоат билан ўқишни жорий қилдилар ва: “Қандай яхши бидъат бўлди”, – дедилар.
Шунга биноан диний илмлар ўргатиш учун алоҳида мадрасалар қуриш, китоблар чоп этиш, масжидларга гилам солиш, Расулуллоҳ саллоҳу алайҳи васалламни гўзал сийратларини тарғиб қилиш учун мавлид ўқиш сингари дин асосларига зид бўлмаган амаллар бидъати ҳасана бўлади. Унга амал қилиш жоиз ва у залолатга бошламайди.
Бидъати саййиа эса – шаръий асосга эга бўлмаган бирор амал ёки эътиқодни жорий этишдир. Бундай бидъат айни залолат бўлиб, уни шариатимизда рад этилгандир. Қуйидаги ҳадиси шариф ҳам шунга далолат қилади. Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар:

“مَنْ أَحْدَثَ فِي أَمْرِنَا هَذَا مَا لَيْسَ مِنْهُ فَهُوَ رَدٌّ” (رَوَاهُ الإمام البُخَارِيُّ وَالإمام مُسْلِمٌ عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ).

яъни: “Ким бизнинг динимизда унда бўлмаган янги нарсани киритса, рад қилинади” (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривоятлари).
Ҳофиз ибн Ҳажар Асқалоний раҳматуллоҳи алайҳ ушбу ҳадис шарҳида бундай дейдилар: “Бу – динни сохталаштириб, бузишдан асровчи ҳадислар жумласидан бўлиб, муҳим қоидани ўз ичига олган. Яъни, динга зид ва диннинг далиллари, қоидаларига хилоф бўлган ҳар қандай бидъатни рад қилиш лозим эканлигини ифодалайди. Аммо динга зид бўлмаган, шу билан бирга, унинг асосларига таянган ҳолда кейинчалик динни ҳимоялаш учун жорий қилинган амаллар рад этилмайди” (“Фатҳул борий шарҳи саҳиҳил Бухорий” китоби).
Ҳанафий мазҳабининг муҳаққиқ олмларидан Мулла Али Қори шундай дейдилар:

ومعنى الحديث : أن من أحدث في الإسلام رأياً لم يكن له من الكتاب والسنة سند ظاهر أو خفي ، ملفوظ أو مستنبط ، فهو مردود عليه

яъни: “…Ҳадиснинг маъноси, ким Исломда бир “фикр” ўйлаб топса, унга Қуръондан ҳам, суннатдан ҳам, очиқ ойдин ёки махфий, лафзий ёки мустанбат (ижтиҳод қилиб топилган) асос бўлмаса, у (фикр ёки амал) рад қилингандир” (“Мирқотул мафотиҳ” китоби).

Уламоларимиз бидъати ҳасана ва бидъати саййиа ўртасини ажратиб олиш учун асосий мезон бу – шариатимизнинг умумий қоидаларидир, деганлар. Яъни, Пайғамбар алайҳиссалом даврларида кузатилмаган бирор бир амал ушбу шариат қоидаларига мувофиқ келса, залолатга бошловчи бидъат саналмайди. Аксинча, мақталган, яхши бидъат саналади.
Демак, Пайғамбаримиз алайҳиссалом давриларида бўлмаган ҳар бир амал ҳам ёмон бидъат бўлавермайди. Балки, шариатимизнинг умумий қоидаларига зид бўлган ёхуд унга асосланмаган ҳар қандай амал ёки эътиқод залолатга бошловчи бидъат саналади. Ҳар бир мусулмон айнан ушбу бидъатдан сақланиши лозим бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати. @diniysavollar

Ҳаётлик чоғларида жаннат башорати берилган ўн саҳобани айтиб берсангиз?

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам баъзи саҳобаи киромларга улар ҳаётлик пайтларидаёқ жаннат башоратини берганлар. Уларнинг баъзилари эркаклардан ва баъзилари аёллардан эди. Бу саодатли зотларнинг ўн нафари тарихда “Ашараи мубашшара”, яъни “башорат берилган ўнлик” номи билан машҳур бўлганлар. Улар:

Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу;
Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу;
Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳу;
Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу;
Талҳа ибн Убайдуллоҳ розияллоҳу анҳу;
Зубайр ибн Аввом розияллоҳу анҳу;
Абдурраҳмон ибн Авф розияллоҳу анҳу;
Саъд ибн Аби Ваққос розияллоҳу анҳу;
Абу Убайда ибн Жарроҳ розияллоҳу анҳу;
Саид ибн Зайд розияллоҳу анҳу.

Мазкур зотларнинг исми шарифларини Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам бир ҳадиснинг ўзида айтиб ўтганлар.

عَنْ عَبْدِ الرَّحْمَنِ بْنِ عَوْفٍ رضي الله عنه قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: “أَبُو بَكْرٍ فِى الْجَنَّةِ وَعُمَرُ فِى الْجَنَّةِ وَعُثْمَانُ فِى الْجَنَّةِ وَعَلِىٌّ فِى الْجَنَّةِ وَطَلْحَةُ فِى الْجَنَّةِ وَالزُّبَيْرُ فِى الْجَنَّةِ وَعَبْدُ الرَّحْمَنِ بْنُ عَوْفٍ فِى الْجَنَّةِ وَسَعْدٌ فِى الْجَنَّةِ وَسَعِيدٌ فِى الْجَنَّةِ وَأَبُو عُبَيْدَةَ بْنُ الْجَرَّاحِ فِى الْجَنَّةِ” (رَوَهُ الإمَامُ التِّرْمِذِيُّ).

Абдураҳмон ибн Авф розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: “Абу Бакр жаннатда, Умар жаннатда, Усмон жаннатда, Али жаннатда, Талҳа жаннатда, Зубайр жаннатда, Абдураҳмон ибн Авф жаннатда, Саъд жаннатда, Саъийд жаннатда, Абу Убайда ибн Жарроҳ жаннатда бўлади” (Имом Термизий ривояти).

Бу муборак зотлар Исломга садоқатлари, Аллоҳ таолога ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга чексиз муҳаббатлари боис, шундай олий мақомларга эришдилар. Аллоҳ таоло ваҳий орқали Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга бу зотлар ҳаётлик пайтларидаёқ жаннат хушхабарини берди. Валлоҳу ъалам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати. @diniysavollar

Telegram каналимизга аъзо бўлинг
"Шамсуддинхон Бобохонов" НМИУ

Ўзбекистон, Тошкент, 100069
Зарқайнар 18-берккўча, 47 “а”- уй

+998 (71) 240-05-19

Маълумотлар

  • Етказиб бериш шартлари
  • Қандай харид қилинади?
  • Талаб ва шартлар
  • Сайт харитаси

Харидорларга

  • Биз билан боғланиш
  • Шахсий кабинет
  • Буюртмалар рўйхати
  • Танланган китоблар

Тўлов турлари

© 2019 Hidoyat.uz - Сайт IT Works томонидан ишлаб чиқилди