Китоб ҳақида
Фитна инсоннинг ҳис-туйғулари билан ўйнашадиган шайтоний бир ишдирки, бунга йўлиққан кишини ўз домига тортиб, ҳаётини барбод қилади, биргина ўзи эмас, балки ён-атрофидагилар, қариндош уруғлари, қолаверса, яшаб турган жамият ҳаётига ҳам зарар етказади. Энг ёмони, шахс ва жамият қаршисида жуда катта муаммоларни юзага келтиради.
Мазкур китобда “фитна” сўзининг асл маъноси, келиб чиқиш омиллари ва уни бартараф этиш чора-йўллари ҳақида сўз боради. Ўйлаймизки, ушбу китоб билан танишган ўқувчилар фитнанинг асл моҳиятини англаб, ўзларига тўғри хулоса чиқариб оладилар.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла Холиқназаров ҳазратларининг «Фитна – кўз илғамас хатар» номли китоблари нашр этилди.
Кўз илғамас турли фитна-фасодлар учриб бораётган бугунги даврда ҳар бир ўқувчи бундай балолардан қандай омонда бўлишни, қандай чоралар кўришни ўйлашиш табиий. Шу нуқтаи назардан мазкур китоб фитналардан сақланишингиз учун муҳим манба бўлиб хизмат қилишига ишонамиз.
