Мақолалар

АЛИШЕР НАВОИЙ АБДУЛХОЛИҚ ҒИЖДУВОНИЙ ҲАҚИДА

Чоп этилди Iyun 15, 2019 АЛИШЕР НАВОИЙ АБДУЛХОЛИҚ ҒИЖДУВОНИЙ ҲАҚИДАda fikr bildirishni o'chirish

Уларнинг равиши тариқатда ҳужжатдур. Бар­ча форуқнинг мақбулидурлар. Ҳамиша сидқу са­фо йўлида ва Мустафо (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг шаръу суннати мутобаатида ва бидъату ҳаво мухолафатида қадам урубдурлар ва пок равишларин ағъёр (бегоналар) кўзидин яшурубдурлар. Аларға кўнгул зикри сабақи йи­гит­ликда Хожа Хизр (алайҳиссалом) дин бўлуб­дур ва ул сабаққа мувозабат кўргузубдурлар ва Хожа алардин фарзандлиқ қабул қилибдурлар ва буюруб­дурларки, ҳавзлуғ сувға кириб, ғўта ур ва кўнглунгда لا إله إلا الله محمد رسول الله «Ла илаҳа иллаллоҳу Муҳамма­дур расулуллоҳ» дегил. Алар Хожа буюрғондек қилибдурлар ва ишга маш­ғул бўлубдурлар ва кушодлар топибдурлар ва аввалдин охирғача аларнинг рўзгори барча халқ қошида мақбул ва маҳмуд экандур. Сўнгра шайх уш-шуюх олиму орифи раббоний Хожа имом Абу Яъқуб Юсуф Ҳамадоний (қаддасаллоҳу ру­ҳаҳ) Бухороға келибдурлар ва Хожа Абдулхо­лиқ алар суҳбатиға етибдурлар ва маълум қи­либ­дурларки, аларда ҳам кўнгил зикри бор. Алар суҳ­батида бўлур эрмишлар ва маълум қилиб­дурларки, то алар Бухорода эрмишлар, деб­дур­ларки, Хожа Хизр аларнинг сабақи ва зикри пиридурлар ва Хожа Юсуф суҳбат ва хирқа­лари пири. Хожа Юсуфдин сўнгра алар риё­затқа машғул бўлдилар ва аҳволларин махфий тутар эрдилар ва аларнинг валояти ул ерга еттики, ҳар вақт намозда Каъбаға борурлар эрди. Алар­нинг валояти кўп эрди ва Шомда аларға кўп му­рид­лар пайдо бўлдилар ва хонақоҳ ва остона зо­ҳир бўл­ди. Ашуро айёмида жамоати касир алар хиз­матида ўлтуруб эрдилар ва алар маърифат­да сўз айтадур эрдилар. Ногоҳ бир йигит кирди. Зо­ҳидлар суратида, эгнида хирқа ва кифтида сажжода ва бир гўшада ўлтурди. Ҳазрат Хожа анга назар қилдилар. Ул йигит дедики, Ҳазрат Рисолат (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) дебдур­ларки, اتقوا فراسة المؤمن فإنه ينظر بنور الله яъни: «Мўмин­нинг фаросатидин қўрқинг! Чунки у улуғ ва қуд­ратли Аллоҳ нури билан боқади». Бу ҳадиснинг сирри недур? Алар дедиларки, бу ҳадиснинг сирри бу­дурки, хирқанг остидағи зуннорингни кесиб, имон кетургой­сен. Ул йигит филҳол зуннорин кести ва имон кел­турди ва Ҳазрат Хожа ас­ҳоб­ға боқиб дедиларки, эй ёронлар, ке­лингки, андоқки зоҳир зуннорин кесиб, бу наваҳд йигит имон келтурди, биз ҳам ботин зунноринки, иборати ужб (манманлик)дин­дур, қатъ қилиб, имон келтурали, то андоқки, ул омурзида бўлди (ке­чирилди), биз доғи омурзи­да бў­ла­ли! Ажаб ҳолате асҳобға зоҳир бўлди. Хожанинг оёғи­ға ту­шарлар эрди ва тавбаларин тоза қи­лурлар эрди.

Бир кун алар хизматида бир дарвеш дер эрдики, агар Худованд таоло мани беҳишт била дўзах орасида мухайяр қилса, мен дўзахни ихтиёр қилурмен. Невчунки, ҳаргиз нафсим му­роди била зист қилмайдурмен (яшамайдур­мен). Бу ҳолда беҳишт нафс муродидур ва дўзах Ҳақ муроди.

Ҳазрат Хожа ул сўзни рад қилдилар ва деди­ларки, бандаға ихтиёр била не иш, ҳар қаён деса бор, борурбиз ва қаён деса бўл, бўлурбиз, бан­далиқ будур! Йўқ, улки, сен айтасан. Ул дарвеш сўр­дики, шайтонға Ҳақ йўлининг соликлариға даст бўл­ғай?

Хожа буюрдиларки, ҳар соликки, нафс фаноси сарҳадиға етмаган бўлса! Чунки анга ғазаб даст бергай, шайтон анга даст топқай. Чун нафс фаноси ҳосил қилмиш бўлса, анга ғазаб бўлмас, ғайрат бўлур ва шайтон ғайратдин қочар. Бу сифат бировга мусалламдурки, юзи Ҳақ йўлиға бўлғай ва «Китобуллоҳ»ни ўнг илкига тутқой ва Расул (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) суннатин сўл илкига ва бу икки ёруғлуқ оросида йўл сулуки қилғай.

Бир ниёзманд дедики, Хожа бизга имон дуо­си била мадад қилсалар бўлғайки, бу шайтон домгоҳидин саломат жон элтгайбиз. Алар буюрдиларки, ваъда андоқдурки, фаройиз адосидин сўнгра дуо мустажоб бўлур. Сен ишда бўл ва бизни хайр дуоси била ёд қил! Фаройиз адосидин сўнгра биз ҳам сени ёд қилали. Бўлғайки, бу орада ижобат асари зоҳир бўлғай ҳам сенинг ҳақингға, ҳам бизинг ҳақимизга!

 

 

 

Абдулхолиқ ҒИЖДУВОНИЙнинг

“Мақомоти Юсуф Ҳамадоний” китобидан

Асар “Мовароуннаҳр” нашриётида чоп этилган.

Нашриётдан харид нархи 11500 сўм