Мақолалар

Сабр келтирадиган фойдалар

Чоп этилди Iyul 5, 2019 Сабр келтирадиган фойдаларda fikr bildirishni o'chirish

Эй азиз! Аҳлуллоҳ демишки, қул қалбининг ҳузурини Мавлодан чалғитадиган тўрт ҳодисадан учинчиси шиддат ва мусибатлар ва улардан жазо-ю фазо этмоқдир. Буларнинг кифояти фақат сабр  билан ҳосил қилинади. Сокинлик, сабрнинг жами ҳолатларида собир ўлмоқ икки амр учун лозим бўлган. Дастлабки амр ибодат ва ҳузурга эришмоққа сабаб бўлади. Зеро, сабабу оқибати ила амри ибодат, ҳузур, сабр ва таҳаммул топилмишдир. Сабри бўлмаган кимса ибодат ва ҳузурдан бирор насиба ололмайди. Негаки, бу дунё дори меҳнат ва жойи машаққатдир. Модомики, инсон дунёда муаммардир, унинг тийнати шиддат ва мусибатга мубтало бўлмоғи муқаррардир. Инсонга кутилмаган шиддат ва машаққат, кишининг аҳли, авлоди, ақрабо иҳвони ва дўстларига юзланган фақирлик, ҳожатлар, айрилиқлар, хасталиклар, ўлим ва шунга ўхшаш мусибатлар ва нафсида пайдо бўлган турли хасталиклар, оғриқлар, йирингли симиллоқлар, дардлар, кадарлар, васваса ва қўрқувлар, оломоннинг ғайирлиги, даҳанаки жанглари, шовқин-сурони, ҳасади, ҳақоратлари, таҳқирлари, ғийбат ва бўҳтонлари айнан мусибатлардир. Моли учрайдиган турли оризалар, ўғриликлар, ағдарилишлар каби мусибатлар ҳам унутилмайдигандир. Бу мусибатларнинг ҳар бирининг бир аччиғи, юракдан чиқадиган акс-садоси бордирки, бу қайғулар, ҳароратлар ва заҳматлар жумласини фақат сабр ва тоқат ила ўнгламоқ мумкин. Фақат фарёд ва фиғон билан вақт ўтказмоқ қулнинг қалбини ибодат ва ҳузурдан ман этади ва чалғитади.

Демишларки, тўрт хил ўлим билан ўлмаган киши ибодатнинг мазасини топа олмайди ва лаззат ҳузурини ҳам ҳис қиломайди. Булардан биринчиси, оқ ўлимдир-ки, бу очликки тааллуқли. Иккинчиси, қора ўлим бўлиб, у инсонларнинг ўзини-ўзи маломат қилмоғи. Учинчиси, қизил ўлим. Бу инсоннинг нафс ва орзуларига мухолифати. Тўртинчиси, яшил ўлим. Бунда қазойи илоҳийнинг жараёнига ризолик кўрсатилади. Кимки, бу тўрт ўлимга сабр ва тоқат қила олса, у киши ибодат ва ҳузурга етишади.

БАЙТ

Ҳижронга тоқат этган висолга етар,

Туба лиман юсаидуҳуъс сабру ваъс-сабот….

Ало бис-сабри таблуғу ма турид

Ва бит-тақво ялину лак ал ҳадид.

 

Бундан англаймизки, инсонларнинг муродларига етишмоғи учун сабрга эҳтиёжи ҳар нарсадан ортиқдир. Бутун қийинчиликларни енгиб ўтиши ҳам тақво билан бўлади.

Иккинчи амр – сабр туфайли эришилган икки олам хазиналаридир. У хазиналарнинг баъзиси нажот, файз, ризқ ва душман устидан зафардир. Атрофдагилар ва тенгдошлар орасида устунлик Ҳақдан раҳмат, муҳаббат ва санодир.

Киши сабр билан Ҳақнинг ҳузурида юксак даражаларга, кўплаб кароматларга, ҳисобсиз ажрларга ва савобларга ноил бўлади. Ҳақ таоло бандасига бир озгина сабр қилгани учун шунча кўп кароматлар эҳсон қилади. Дунё ва охиратнинг хайрлари сабрдандир. Ҳақиқатан, ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу буюрмишки, “Мўминнинг бутун хайри бир соат сабридандир”.

 

 

 

Муҳаммад Зоҳид ҚЎТҚУнинг “Сабр” китобидан

Асар “Мовароуннаҳр” нашриётида чоп этилган.

Нашриётдан харид нархи 5000 сўм