Дунё янгиликлари

Фазога ҳалол озиқ-овқат юборилади

Чоп этилди Iyul 9, 2019 Фазога ҳалол озиқ-овқат юбориладиda fikr bildirishni o'chirish

Жорий йилнинг сентябрь ойида Бирлашган Араб Амирлиги фуқароси Ҳазза Али ал-Мансур рус космик кемаси билан фазога сайр қилади. Бу астронавт мусулмон бўлгани учун халқаро космик станциядаги фазогирлар озиқ-овқатини таъминловчи «Space Food Laboratory» ширкати, мусулмон киши фазода истеъмол қилиши мумкин бўлган ҳалол озиқ-овқатларни тайёрлаб, космик станцияга жўнатади.

Бирлашган Араб Амирликлари космонавтини Халқаро космик станцияга юбориш 2018 йилда Россия билан имзоланган келишувга мувофиқ амалга оширилмоқда. Ҳазза Али ал-Мансурий россиялик космонавт Олег Срибуcчак ва америкалик астронавт Жессика Мир билан бирга «Союз-15» русумли космик кемада фазога юборилади. Ал-Мансури Халқаро космик станциясида саккиз кун туради ва кейин ерга қайтади.

Islom.uz