Хом гапга пишиқ жавоб: “Шеърингнинг ёнида бўлишинг керак”
Бир ўртамиёна шоир Абдураҳмон Жомийга шеърини ўқиб бериб:
– Шуҳрат қозониш учун шу шеъримни шаҳар дарвозасига осиб қўймоқчиман, жаноблари нима дейдилар? – деса, Жомий:
– Жуда яхши, унда бу шеърнинг ёнига ўзингни ҳам осиб қўйиш керак, бўлмаса. одамлар бу шеър сеники эканини қаёқдан билишади? – дебди.