Индонезияда кучли зилзила содир бўлди
АҚШ Геология хизмати маълумотларига кўра, Индонезияда 7,3 магнитудали зилзила юз берди.
Зилзила маркази Халмахера оролида жойлашган Лаивуи қишлоғидан 102 км шимоли-ғарбда қайд этилган. Ерости силкинишлари ўчоғи эса 10 км чуқурликда бўлгани айтилмоқда.
Қурбонлар ва вайронагарчиликлар ҳақида маълумотлар берилганича йўқ.