«Ҳаж – 2019»: ишчи гуруҳи жўнаб кетди
Ўтган ҳафта Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон мусулмонлари идораси масъул ходимлари ва бошқа хизматчилардан иборат “Ҳаж – 2019” мавсуми ишчи гуруҳи Саудия Арабистонининг Мадина шаҳрига жўнаб кетди.
Бу йил 7200 нафар юртдошимиз муборак ҳаж сафарини адо этади. Ҳожиларимиз “Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиакомпанияси ҳаво кемаларида 24 июлдан 2 августга қадар Мадина шаҳрига боришади.
“Ислом нури” газетасининг 2019 йил 13-сонидан