Хом гапга пишиқ жавоб: Девоналарни санаб бўларканми?
Баҳлул доно бир куни Басрага борган экан, унга басралик девоналарни санаб чиқ, дейишибди.
Бунга жавобан у:
– Девоналарни санаб чиқиш қийин, чунки улар жуда кўп, аммо соғларни санаб чиқ , десаларинг бу бошқа гап, негаки, уларнинг сони маълум дебди.