101 ёшли онахон ҳажга борди
Саудия Арабистонига ҳаж амалларини бажариш учун 101 ёшга тўлган Атаар Биби етиб борди. У бу йилги ҳаж зиёратига борганларнинг энг ёши улуғидир. Saudi Gazette хабар қилишича, ёши улуғ онахонни Мадина аэропортида Саудия Арабистонининг Ҳаж ишлари вазирлиги вакиллари кутиб олдилар. Ҳажда Атаар Бибига 60 ёшдаги ўғли ва қизи ҳамроҳлик қилади.