Мақолалар

ЎН БИРИНЧИ ВАСИЯТ

Чоп этилди Avgust 4, 2019 ЎН БИРИНЧИ ВАСИЯТda fikr bildirishni o'chirish

أَوْصاني رَسُولُ الله صلى الله عليه وسلّام بِعَشْرِ كَلمَاتِ، قال: لاَ تُشْرِكْ بِالله شَيْئًا وَإنْ قُتِلْتَ وحرقت، وَلا تعقن والديك وان أمراك أن تخرج من أهلك وَمَالِكَ، وَلا تَتْرُكَنَّ صلاةً مَكْتوبَة مُتْعَمِّدًا، فَإِن مَنْ تَرَكَ صَلاةً مَكْتُوبَةً مُتْعَمِّدًا، فَقَدْ بَرِئَتْ مِنْهُ ذِمَّةُ الله، وَلاَ تَشْرَبَنَّ خَمْرًا، فَإِنَّهُ رَاْسُ كُلِّ فاحِشَةٍ، وَإِيَّاكَ وَالْمَعْصِيَةِ فَإِن الْمَعْصِيَة حَلَّ سَخَطُ الله عَزَّ وَجَلَّ، وََإِيَّاكَ وَالْفِرَارَ مِنَ الزَّحْفِ، وَإِذَا أَصَابَ النَّاسَ مُوتان، وَأَنْتَ فِيهِمْ فَاثْبُتْ، وَأَنْفِقْ عَلَى عِيَالِكَ مِنْ طَوْلِكَ، وَلاَ تَرْفَعْ عَنْهُمْ عَصَاكَ أَدَبًا، وَأَخِفْهِمْ فِى الله

Муоз ибн Жабал (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади: “Менга Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ўн калимани васият қилиб айтдилар:

– Аллоҳга ширк келтирмагин, агар ўлдирилсанг ва куйдирилсанг ҳам;

– ота-онангга оқ бўлмагин, агар сенга аҳлинг ва молингни ташлаб кетишни буюрсалар ҳам;

– фарз намозини қасддан тарк қилмагин, чунки ким бир фарз намозни қасддан тарк этса, Аллоҳнинг зиммаси (унга бўлган кафиллиги) ундан узилади;

– ҳаргиз хамр (маст қилувчи нарса) ичмагин, чунки у ҳар бир фаҳшнинг бошидир;

– гуноҳдан четлангин, у сабабли Аллоҳнинг ғазаби тушади;

– жанг майдонидан қочмагин, одамлар ҳалок бўлса ҳам;

– одамларга ўлат етганида улар орасида бўлсанг, шу жойда собит тургин;

– аҳлингга тоқатинг қадар инфоқ қилгин;

– уларнинг устидан одоб “ҳассангни” олиб қўйма (бошлари устида ушлаб тур);

– Аллоҳнинг (осийларга) азоб-уқубати борлигини эслатиб, уларни қўрқитгин” (Имом Аҳмад ва Табароний ривояти).

 

Усмонхон АЛИМОВнинг

“Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг муборак васиятлари” китобидан (2-жилд)

Асар “Мовароуннаҳр” нашриётида чоп этилган.

Нашриётдан харид нархи 30000 сўм