Метро Қурбон ҳайити куни соат нечада иш бошлайди?
Ўзбекистонда 11 август куни Қурбон ҳайити байрами муносабати билан Тошкент метрополитенининг барча йўналишида поездлар ҳаракати соат 04:30 дан бошланади. Бу ҳақда метрополитен матбуот хизмати маълум қилди.
Тошкентда Қурбон ҳайити намози эрталаб соат 05:45 да ўқилади. Қолган ҳудудларда ҳайит намози намоз вақтларидаги тафовутни инобатга олган ҳолда адо этилади.