Мақолалар

Хом гапга пишиқ жавоб: Унинг ўйлагани акси аслида

Чоп этилди Sentabr 4, 2019 Хом гапга пишиқ жавоб: Унинг ўйлагани акси аслидаda fikr bildirishni o'chirish

Бир дарвеш саҳронинг хилват бир ерида ўтирган эди. Шу маҳал подшоҳ ўша ердан ўтиб қолди. Қаноат мулки ичра фароғатда бўлган дарвеш подшоҳга қайрилиб ҳам қарамади. Подшоҳ дарвешнинг бу ишини салтанат шаънига таҳқир билиб, деди: «Бу хирқа (жанда) кийганлар бамисоли қорамолга ўхшайдилар, улар тавозени ҳам, одамгарчиликни ҳам билмайдилар». Шунда вазир дарвешга яқин бориб, деди:

– Эй дарвеш, подшоҳи олам сенинг ёнингга келдилар, нима сабабдан иззат-икром қилмадинг, одоб қоидаларини бажо келтирмадинг?

Дарвеш айтди:

– Подшоҳга дегилким, неъмат ва илтифотидан умидвор одамдан иззат ва хизмат кутсин. Яна шуни ҳам айтиб қўйгилки, фуқаролар подшоҳларга итоат этмоқ учун эмас, балки подшоҳлар фуқарога хизмат этиш учун яшайдилар.