Хом гапга пишиқ жавоб: “Сиз ҳақингизда ўйлаб тургандим”
Шоу ўзи билан гаплашиб ўтиришни хуш кўрадиган америкалик молиячи билан учрашиб қолди.
– Мистер Шоу, нимадан бунчалик ташвишдасиз? Нималарни ўйлаяпсиз? Мен уни билиш учун бир доллар тикишга тайёрман! – деди у.
– Мен ўйлаётган нарса бу пулга арзонлик қилади, – деди Шоу.
Америкалик савол беришда давом этиб:
– Ҳарҳолда, нима ҳақда ўйлаяпсиз ўзи? – деди.
– Мен сиз ҳақингизда ўйлаб тургандим, – деб жавоб берди Шоу.