Дунё янгиликлари

NASA Юпитер йўлдошидаги уммонни ўрганмоқчи

Чоп этилди Avgust 23, 2019 NASA Юпитер йўлдошидаги уммонни ўрганмоқчиda fikr bildirishni o'chirish

 

NASA олимлари Юпитер сайёрасининг табиий йўлдошларидан бири – Европадаги уммонни ўрганишга қаратилган миссия устида иш олиб бораётгани маълум бўлди. Бу ҳақда BBC хабар берди.

Europe Clipper номи берилган миссия Европанинг муз билан қопланган сирти остидаги сувларни тадқиқ қилиши кутилмоқда.

Олимларнинг тахминига кўра, муз остида чуқурлиги 170 километрга қадар етувчи уммон жойлашган.

Ва бу сувларда ҳаёт пайдо бўлиши учун етарли шароит мавжуд бўлиши мумкин.

Europe Clipper миссияси 2025 йилда коинотга учирилиши режалаштирилмоқда.

Миссия ўзи билан камералар, магнит майдонини ўлчовчи спектрометрлар, муз қатлами қалинлигини аниқловчи радарлар каби илмий анжомларни коинотга олиб чиқади.

Олимлар Европа юзасидаги муз қатлами қалинлиги ўнлаб километрга бориши мумкинлигини ҳам айтади.