Хом гапга пишиқ жавоб: Чинакам ёдгорлик бундай бўлади
Бир киши Искандарга деди:
– Сен улуғ подшоҳсан, кўп хотинларни никоҳингга ол, фарзандинг кўп бўлади ва улар сендан ёдгор бўлиб қолади.
Искандар унга деди:
– Менинг ёдгорим адолат ва яхши ном, барча эркаклардан ғолиб келиб, хотинлар олдида забун бўлиш – қабоҳатдир.