Боболар демишки… Дўстлик баёнида
- Ҳазрат Хожа Абдухолиқ Ғиждувоний бундай насиҳат қилдилар:
– Бир кишида қуйидаги бешта фазилатни кўрмасдан у билан дўстлик қилма: фақирликни бойликдан афзал билиш, амални илмдан устун кўриш, хорликни иззатдан юксак ҳисоблаш, басират ва фаросат эгаси бўлиш, ўлимга доим тайёр туриш.
Сайфиддин САЙФУЛЛОҲнинг “Буюклар халқаси” китобидан, 20-бет.