Мақолалар

Мусулмон олимлари дунёга совға қилган ихтиролар – Учиш аппарати

Чоп этилди Sentabr 12, 2019 Мусулмон олимлари дунёга совға қилган ихтиролар – Учиш аппаратиda fikr bildirishni o'chirish

Дедал ва Икарнинг илк учишга уринишидан 1000 йил бурун, 852 йилда Аббос ибн Фирнас деган араб олими Кордовадаги баланд миноранинг тепасидан тахта қанотларда учиб ерга тушишни уддалаган эди. Ана ўшандан бошлаб инсонларда учиш мумкин деган қараш пайдо бўлган.

У учишни орзу қилган эди, аммо уча олмади. Лекин тахта қанотлари ҳимоясида худди парашютда тушгандек, беталофат тушди ва парашютнинг дастлабки вариантига асос солди. 875 йилда 70 ёшли олим учишга яна бир уриниб кўрди. Бу сафар ипак ва бургут патларидан ясаган қанотда учиб кўрди ва ҳавода ўн дақиқага қадар қанот қоқиб туришни уддалади.