Ўзбекистон янгиликлари

Халқаро диний эркинликлар бўйича АҚШ комиссияси комиссари Ўзбекистонда

Чоп этилди Sentabr 19, 2019 Халқаро диний эркинликлар бўйича АҚШ комиссияси комиссари Ўзбекистондаda fikr bildirishni o'chirish

17 сентябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идорасига Халқаро диний эркинликлар бўйича АҚШ комиссияси комиссари Надина Беслер Маэнза ҳамда АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси Даниэл Розенблюм, элчихона назорат ходими Рахель Волф, элчихона котиби Эйтан Пласс ташриф буюриб, диний жамоатчилик вакиллари билан мулоқот қилди.

Мулоқотда Вазирлар Маҳкамасидаги ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита  раиси  Абдуғафур  Аҳмедов, Рус провослав черковининг Ўзбекистондаги раҳбари Митрополит Викентий, Ўзбекистондаги Рим-католик черкови епископи Ежи Мацулевич, Яҳудий жамияти раиси Аркадий Исахаров, Яҳудий  диний жамоаси раввини Борух Абрамчаев, Арман апостоллик черкови руҳонийси Аваннес (Арамаис Григорян) ҳам иштирок этди.

Ўз навбатида, меҳмонлар ҳам Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотларни, инсон ҳуқуқларини таъминлаш, диний бағрикенглик ва миллатлараро тотувликни мустаҳкамлаш бўйича олиб борилаётган эзгу саъй-ҳаракатларни қўллаб-қувватлашларини маълум қилишди.

Учрашувда иштирок этган турли диний конфессия вакиллари ҳам сўз олиб, Ўзбекистонда 16 та диний конфессия аъзолари аҳил-иноқ, ўзаро ҳамжиҳатликда эмин-эркин ҳаёт кечираётгани, ўз диний амаллари, ибодат ва расм-русумларини бекаму кўст адо этаётганларини билдиришди. Улар ўртасидаги бағрикенглик, ўзаро ҳурмат, байрам ва тантаналарда бир бирлари ҳолидан хабар олиш каби эзгу анъаналар том маънода бошқаларга ҳам ўрнак бўлишини айтишди. Ўз навбатида, республикадаги масжидлар билан бир қаторда бошқа конфессия вакилларининг ибодахоналари ҳам таъмирланиб, алоҳида эътиборга олинаётганини таъкидлашди.

azon.uz