
Бананли пирог
Зарур масаллиқлар: 200 гр ун, 100 гр шакар, 1 чой қошиқ хамирюмшатгич, бир дона тухум, 80 гр сариёғ, бир чимдим туз; ичига солишга: 3-4 та банан, 3 дона тухум, 3 ош қошиқ шакар, 2 ош қошиқ какао, 180 гр кокос қириндиси.
Тайёрланиши: 1. Эритилган сариёғни шакар билан кўпиртиринг.
- Туз ва тухум қўшинг.
- Унга хамирюмшатгични аралаштириб, масаллиқларга қўшинг-да, хамир қоринг.
- Хамирни ўртача қалинликда ёйиб, пишириқ қоғози солинган қолипга жойланг. Пирог коржи 180 даража қиздирилган газ печига 10 дақиқага қўйилади.
- 3 дона тухумни шакар билан кўпиртириб, кокос қириндисини қўшинг.
- Корж юзасига какао сепинг-да, банан бўлакларини териб чиқинг. Сўнг яна какао сепилади.
- Охирида кокосли аралашмани қуйинг. Пирог 20-30 дақиқага газ печига қўйилади.
Тайёрланиш вақти 20 дақиқа