Бобур оиласида фарзанд тарбияси
| Илму адабиёт осмонида ҳар бир буюк шоир ва етук олим бир порлоқ юлдуз бўлса, шубҳасиз, Заҳириддин Муҳаммад Бобур ва унинг фарзандлари, яъни кўрагонийлар ё бобурийлар сулоласи бир каҳкашондир. Ҳиндистоннинг машҳур сиёсатчиси ва тарихчиси Жавоҳирлаъл Нерунинг айтишича: «Бобур санъат ва адабиётнинг улкан ҳомийси, бобурийлар саройи жуда шукуҳли, бой ва мисли кўрилмаган сарой эди». Албатта, бундай сарой ва бундай маданият ўзидан-ўзи қурилмайди. Шоҳ ва шаҳзодалар олим, шоир ва маданиятли кишилар бўлмасалар, илму маданият ривожига у қадар парво қилмасликлари мумкин. Аммо Бобур, унинг тўрт ўғли ва бир қизи — Ҳумоюн, Комрон, Аскарий, Ҳиндол ва Гулбадан бегим ҳам тарихда чуқур из қолдирган шоир, тарихчи, илму санъатни яхши ўрганиб, ўзлаштирган кишилар эдилар. Улардан бўлган фарзандларнинг барчаси ҳам ота-боболарининг изидан бориб, атоқли шоир, адиб ва олимлар сифатида илму санъат ривожига катта ҳисса қўшиб келдилар. «Бобурнома»да ёзилишича, Бобур ўз фарзандларининг таълим-тарбияси ҳақида ҳамиша ўйлаб, уларни ўқиш ва ўрганишга тарғиб қилар экан. У «Мубаййин» рисоласини Ҳумоюн ва Комронга диний масалаларни ўргатиш учун назмда ёзади. Бобурнинг Ҳумоюн ва Комронга ёзган мактублари ҳам шу мавзуга қаратилган. Масалан, у Комронга ёзган мактубида бундай дейди: «Фарзанди аршад ва аржуманди саодатнишон Муҳаммад Комрон Мирзо баҳодирга саломи муҳаббат анжомидан сўнг улким, кўкалтош ва ичкиларинг била сабақ ўқурға ружуъ келтуруб эрмишсен. Бу жиҳаттин кўнгулга сурур ва хотирга ҳузур етиб на бисёр хушҳоллиқ юз берди. Тангри таоло даргоҳидин умидим борким, жамиъи қобилият ва салоҳият бобида комил ва мукаммал бўлуб камолға етгайсен». Ҳумоюнга ёзган мактубидан: «Яна мен дегандек бу хатларингни битибсен ва ўқумайсен, не учунким, агар ўқур хаёл қилсанг эди, ўқий олмас эдинг. Ўқий олмагандин сўнг албатта тағир берур эдинг. Хатингни худ ташвиш била ўқиса бўладур, вале асру муғлақтур… Хатингни худ ҳар тавр қилиб ўқуса бўлодур, вале бу муғлақ алфозингдин мақсуд тамом мафҳум бўлмайдур. Ғолибан хат битурда коҳиллиғинг ҳам ушбу жиҳаттиндур. Такаллуф қилай дейсен, ул жиҳаттин муғлақ бўладур. Бундин нари бетакаллуф ва равшан ва пок алфоз била битий. Ҳам сенга ташвиш озроқ бўлур ва ҳам ўқувғучиға…». Кўриниб турибдики, Бобур фарзандларининг диёнатли, илм-фазилатли бўлиб ўсиши учун уларга китоб танлаб юбориш, уларнинг ўрганиши учун китоблар ёзишни оталик ва подшоҳлик бурчи деб ҳисоблаган, уларни ўқиш-ўрганишга тарғиб қилиб, имло ва иншо хатоларини тўғрилаб бехато, содда, равон ва бетакаллуф ёзишга чорлаган. Албатта, Бобурнинг бундай саъй-ҳаракатлари зое кетмади. Унинг тўртала ўғли, қизи, набиралари ва уларнинг фарзандлари илму санъат, шеъру адабиётда ном қозондилар. Кўрагонийлар ё бобурийлар сулоласидан кўп соҳибдевон шоирлар, тарихчилар, фақиҳлар, диний ва дунёвий олимларнинг исмини тазкиралардан келтириш мумкин. Уларнинг ҳаммасини тилга олиб ўтиш ё улар ҳақида бир-икки оғиз сўз айтиш анча вақт талаб қилади. Бу ҳақда ҳаттоки китоблар ёзиш ҳам мумкин. Биз бу ўринда Бобурнинг фақат шоир ва тарихчи фарзандлари ҳақида сўз юритиб, улар асарларидан бир-икки мисол келтириб ўтамиз. Бобурнинг тўнғич ўғли Носируддин Муҳаммад Ҳумоюн 913 (1507) йили зулқаъда ойининг тўртинчи кечаси Кобулда туғилди. Онаси Моҳим бегим Султон Ҳусайн Бойқаро хонадонига яқин бир бекнинг қизи эди. Ҳумоюн Мирзо отаси вафот этгандан сўнг Деҳли тахтига эга бўлиб, 26 йил подшоҳлик даврини суриб, 963(1556) йили раби ул-аввал ойининг 14чисида Деҳлида оламдан кўз юмди. Ҳумоюн Мирзо ҳам отасидек истеъдодли шоир эди. Подшоҳлик юмушлари, ички ва ташқи душманлар, яъни укалари ва лўдийлар билан тўхтовсиз олиб борган жанглари сабабли шеър ёзишга кўп вақт тополмаса ҳам, ундан бир қанча ғазаллар, рубоийлар, қитъалар ва бошқа шеърий парчалардан иборат (асосан форсийда) бўлган бир девон қолди. Бу девон доктор Ҳодий Ҳасаннинг тасҳиҳ ва иҳтимоми билан Ҳиндистонда босилиб чиқди. Бу девондан бир қанча шеърий намуналар тазкираларда ҳам келтирилган. Ҳумоюн Мирзонинг каломидан намуналар: Ҳардам зи фироқи ту малолест маро, (Мазмуни: Ҳар дам фироқингдан қайғураман, ҳар кун ҳижронингда бир йилдек ўтади. Ғурбатдаги ҳол-аҳволимни айтолмайман, Субҳоноллоҳ, ғариб ҳолим бор.) Эй, манзили моҳи аломат авжи Сурайё, (Мазмуни: Эй, байроғинг жойи Сурайё авжидадир, тиғинг кўзгусида зафар намоёндир.) Менки булбулдек гулидин куймишам оҳанг ила, Ҳумоюн Мирзонинг асарлари ҳали тўла топилган эмас. Масалан, яқинда биз унинг икки байт шеърини Содиқий Китобдорнинг «Мажма ул-хавос» тазкирасида учратдик. Мана, ўша байтлар: Ғарийблиғ ғамидин меҳнату малолим бор, Висоли давлатидин айрилиб не-не маҳзун, Бобурнинг иккинчи ўғли Муҳаммад Комрон Мирзо 914(1508) йили туғилди. Унинг онаси Гулрух бегим туркман уруғига мансуб бўлган бекчик амирларидан бирининг қизи эди. Комрон Мирзо отаси ҳаётлигида Қандаҳор ва Кобулда ҳукмрон эди, Ҳумоюн Мирзо тахтга ўтиргач, Панжоб вилоятини ҳам унга инъом этди. Кўп вақт ўтмай оға-инилар орасида келишмовчиликлар ва низолар пайдо бўлиб, Ҳумоюн Мирзо Эронга қочишга мажбур бўлади ва Комрон Мирзо Афғонистон ҳудудида ўзини подшоҳ деб эълон қилади. Ҳумоюн тахтни қайтариб олгач, 960(1553) йили Комрон Мирзонинг кўзига мил торттиради. Сўнг у ҳаж зиёратини ният қилиб Ҳижозга равона бўлади. Уч маротаба ҳаж қилиб, тўртинчи йили ҳаж маросимини адо этаётганда Арофатда 964(1557) йили зулҳижжа ойининг 15инчисида вафот этиб, Муалло қабристонида Хадичаи Кубро мозори яқинида дафн этилади. Аҳбобқа хуштурур рафиқ ўлса киши, Аскарий Мирзо Комрон Мирзонинг туғишган иниси бўлиб, 922(1517) йили Кобулда дунёга келган. Ҳумоюн Мирзо тахтга ўтиргач, Сунбул вилоятини унга инъом қилди, аммо Аскарий Мирзо акаси Комрон Мирзо билан қўшилиб, Ҳумоюнга қарши исён кўтарди. Қийинчиликларга дуч келиб, 961(1554) йили ҳаж нияти билан йўлга чиқди, лекин мақсадга етолмай, ҳаж йўлида — Шом ва Макка ўртасидаги бир жойда вафот этиб, ўша ерда дафн қилинди. Эй Аскарий, ар масти мудоми хуш бош, (Мазмуни: Эй, Аскарий, агар мудом мастсан, хурсанд бўл; Агар бодаю жомга эътиқодинг бўлса, хурсанд бўл. Хароботда усиз бўлмайман, дединг; Агар ёр билан бу муқом (макон, жой)да бўлсанг, хурсанд бўл.) Чунун ки хўй гирифтам ба ошнойи ту, (Мазмуни: Мундоқки, ошнолиғингга ўрганганман, Ҳажринг қайғулари мени ўлдиради.) Ҳиндол Мирзо 925(1520) йили Кобулда туғилди. Унинг Ҳиндол деб номланишига сабаб: Бобуршоҳ Ҳинд мулкини тасарруф қилиш нияти билан йўлга чиқиб, Ҳиндистоннинг бир неча вилоятларини қўлга киритган чоғда Ҳиндолнинг таваллудини эшитиб, ирим қилиб, унга Ҳиндол деб ном қўйди. З-он қатраи шабнам ки насими саҳари, (Мазмуни: Тонг ели булутдан юз жилва билан ажратиб, гул юзига томизган ўша шабнам томчисидан кўра, эй парилар рашки, ҳақ гап шуки, сен минг бор покизароқсан.) (Мазмуни: Сенинг сарв қаддинг ниёз аҳлига мойил эмас, сенда шундай ноз борки, ҳатто сарвинозда ҳам йўқ.) Гулбадан бегим: Бобурнинг бу фазилатли, билимли қизи Кобулда 932/933(1526/1527) йил атрофида Дилдор бегимдан туғилди, аммо укаси Ҳиндол Мирзодек Моҳим бегим тарбияси остида бўлди. Шу сабабли Ҳумоюн Мирзога атаб «Ҳумоюннома»ни ёзди. У тўрт ёшида отасидан абадий айрилган бўлса-да, отасининг тарихчилик истеъдодини мерос олди. Доктор Шафиқа Ёрқин tarix.uz |