Андижон вилояти ҳокими “Девонабой“ масжиди муаззинига автомобил топширди
Андижон вилояти ҳокими Ш. Абдурахмонов “Андижон булбули” номини олган “Девонабой“ масжиди муаззини Муҳаммаджон Темировга “Нексия 3” автомобили топширди.
– Мен сизга қалбан ўзимнинг миннатдорчилигимни билдираман. Динимиз учун қандай ёрдам керак бўлса туну кун доим тайёрман, – деди Андижон вилояти ҳокими Ш.Абдурахмонов тадбир давомида.
Муаззиннинг қироатлари билан ўқилган Қуръон оятлари тадбирга якун ясади.