“Голландия” атамасидан воз кечиладими?
Нидерландия ҳукумати мамлакатнинг иккинчи номи “Голландия” деб аталишидан воз кечишга қарор қилди.
“Adformatie” портали хабарига кўра, мамлакатнинг Нидерландия номи мамлакатда ташкил этилиши режалаштирилган “Евровидение-2020”да фаол ташвиқ қилинади.
Шунингдек, мамлакатнинг футбол жамоаси ва Токиодаги “Олимпиада-2020” мусобақаларида иштирок этувчи спорт гуруҳлари ҳам ўзлари учун одатий бўлган “Голландия” деган номдан воз кечишини маълум қилган.