Ўзбекистон янгиликлари

Шавкат Мирзиёев Ҳаким Термизий мақбарасини зиёрат қилди

Чоп этилди Oktabr 17, 2019 Шавкат Мирзиёев Ҳаким Термизий мақбарасини зиёрат қилдиda fikr bildirishni o'chirish

Президент Шавкат Мирзиёев Сурхондарё вилоятига ташрифини, анъанага кўра, Ҳаким ат-Термизий мақбараси зиёратидан бошлади. Президент матбуот хизматининг ёзишича, зиёратда Ўзбекистон халқига тинчлик-фаровонлик тилаб дуо қилинди.

Уламолар билан суҳбатда Ўзбекистон тарихи, алломаларининг бой маънавий меросини ёш авлодга етказиш, уларни миллий ва умумбашарий қадриятлар руҳида тарбиялаш ҳақида сўз юритилди.

Фото: Преридент матбуот хизмати

Шунингдек, жамиятда меҳр-оқибат муҳитини мустаҳкамлаш, билиб-билмай адашганларни афв этиб, тўғри йўлга қайтариш, ҳаётда ўз ўрнини топишига кўмаклашиш, маънавий-маърифий ишларни кучайтириш бўйича кўрсатмалар берилди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Фото: Президент матбуот хизмати

Фото: Президент матбуот хизмати

Фото: Президент матбуот хизмати

Фото: Президент матбуот хизмати