Мақолалар

Кувайт жомелари

Чоп этилди Oktabr 21, 2019 Кувайт жомелариda fikr bildirishni o'chirish

Кувайтда Ислом давлат динидир. Ислом дини Арабистон яриморолидан бутун дунёга ёйилди, яриморол шимол-шарқидаги бугунги Кувайт ҳудудларида яшаган халқлар ҳам VII асрдаёқ ҳидоят бахтига эришди. Ҳозир тўрт ярим миллиондан ортиқ аҳолининг деярли барчаси мусулмонлардан иборат. Оз миқдорда бошқа дин вакиллари ҳам бор.

Мамлакатда 1500 га яқин масжид бор. Пойтахт ал-Кувайтдаги “Масжидул Кабир” жомеси мамлакатдаги энг катта масжиддир. Қирқ беш минг квадрат метр майдонни эгаллаган мажмуа масжид биноси, намозгоҳ, кутубхона ва бошқа биноларни ўз ичига олади. Масжид деворларига асмоул ҳусна – Аллоҳнинг тўқсон тўққиз исми нақш қилинган. Масжид ўн мингдан ортиқ мусулмонни сиғдира олади, аёлларга мўлжалланган тўққиз юз эллик кишилик алоҳида хонақоҳи ҳам бор. “Масжидул Кабир” қурилиши 1979 йили бошланиб, 1986 йили тугалланган ва шаввол ойининг биринчи санаси – Рамазон ҳайити куни очилган.

Кувайтдаги энг қадимий масжидлардан бири “Ибн Баҳр” жомесидир. У 1670 йили қуриб битказилган. Унга Шайх Иброҳим ибн Абдуллоҳ Баҳр асос солган. Масжид 1745 ва 1858 йиллари таъмирланган, 1956 ва 2000 йиллари эса реконструкция қилинган.

 

Орифжон МАДВАЛИЕВ тайёрлади.

«Ислом нури» газетасининг 2019 йил, 17-сонидан