Ўзбекистон янгиликлари

2019 йилнинг 9 ойида Ўзбекистондан қанча одам чет элга кетгани маълум қилинди

Чоп этилди Oktabr 29, 2019 2019 йилнинг 9 ойида Ўзбекистондан қанча одам чет элга кетгани маълум қилиндиda fikr bildirishni o'chirish

2019 йил январь–сентябрь ойларида Ўзбекистон Республикасига келган чет эл фуқаролари сони 6 млн кишини ташкил этди. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 29,8 фоизга ортган.

Давстатқўм хабарига кўра, 2019 йил январь–сентябрь ойларида чет элга кетган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари сони 9,7 млн кишини ташкил этди. Ўтган йилнинг шу даврига нисбатан таққосланганда бу кўрсаткич 9,6 фоизга кам.

Ўзбекистон Республикасига келган чет эл фуқароларининг асосий қисми Қозоғистон Республикасидан 1,8 млн киши (барча ташриф буюрганларнинг 31,1 фоиз), Тожикистондан 1,6 млн киши (28,1 фоиз), Қирғизистондан 1 млн киши (17,9 фоиз), Россиядан 463,5 минг киши (7,7 фоиз), Туркманистондан 412,0 минг киши (6,8 фоиз) ва Беларусдан 14,5 минг киши (0,2 фоиз) ташриф буюрган.

Узоқ хорижий давлатлардан Ўзбекистон Республикасига келган чет эл фуқароларининг асосий қисми Туркиядан 78,7 минг киши (1,3 фоиз), Хитойдан 45,5 минг киши (0,8 фоиз), Жанубий Кореядан 32,0 минг киши (0,5 фоиз), Ҳиндистондан 26,0 минг киши (0,4 фоиз), Германиядан 23,5 минг киши (0,4 фоиз), Япониядан 18,8 минг киши (0,3 фоиз), Франция, Италия ва Исроил давлатларидан мос равишда 17,2, 16,9 ва 11,5 минг киши ташриф буюрган.

Ўзбекистон Республикасига келган чет эл фуқароларининг асосий сафар мақсадлари бу қариндошларни йўқлаш – 67,3 фоиз. Кейинги ўринларда сайёҳлик мақсади – 12,0 фоиз, транзит – 10,5 фоиз, даволаниш мақсади – 0,7 фоиз, ишлаш мақсади – 0,7 фоиз, доимий яшаш мақсади – 0,7 фоиз, хизмат юзасидан ва тижорат мақсади – 0,6 фоиз, ўқиш – 0,3 фоиз ва бошқа мақсадлар – 6,6 фоиз.

2019 йил январь–сентябрь ойларида Ўзбекистон Республикаси фуқароларидан 9,3 млн киши МДҲ давлатларига ташриф буюрган бўлиб, уларнинг 5,5 млн нафари қариндошларни йўқлаш мақсадида, 2,7 млн нафари ишлаш мақсадида, 183,5 минг нафари сайёҳлик мақсадида ташриф буюрган.

Узоқ хорижий давлатларга эса Ўзбекистон Республикаси фуқароларидан 463,9 минг киши ташриф буюрган бўлиб, улардан 288,8 минг нафари сайёҳлик мақсадида, 63,8 минг нафари ишлаш мақсадида ташриф буюрган.

2019 йил январь-сентябрь ойларида чет элга кетган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг сафар мақсадлари бўйича тақсимланишидан кўриш мумкинки, хизмат юзасидан кетганларнинг 90,6 фоиз эркаклар, 9,4 фоиз аёллар, ўқиш мақсадида кетганларнинг 62,6 фоиз эркаклар, 37,4 фоиз аёллар, сайёҳлик мақсадида кетганларнинг 51,7 фоиз эркаклар, 48,3 фоиз аёллар, ишлаш мақсадида кетганларнинг 77,2 фоиз эркаклар, 22,8 фоиз аёллар, қариндошларни йўқлаш мақсадида кетганларнинг 48,0 фоиз эркаклар, 52,0 фоиз аёллар, даволаниш мақсадида кетганларнинг 44,4 фоиз эркаклар, 55,6 фоиз аёллар ташкил этади.

Чет элга кетган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг асосий қисми, яъни 43,5 фоиз Қозоғистон Республикасига (4,2 млн киши), 28,7 фоиз Қирғизистон Республикасига (2,7 млн киши), 10,8 фоиз Россияга (1,05 млн киши), 11,5 фоиз Тожикистонга (1,1 млн киши), Туркманистон, Беларусь ва Озарбойжонга мос равишда 70,1, 11,1 и 10,2 минг киши ташриф буюрган.

Чет элга кетган Ўзбекистон Республикаси фуқаролардан 168,4 минг киши Туркияга, 64,2 минг киши Жанубий Кореяга, 45,6 минг киши БААга, 33,6 минг киши Саудия Арабистонига, 25,9 минг киши Хитойга, 20,5 минг киши Ҳиндистонга ва 19,1 минг киши АҚШга ташриф буюрган.

2019 йил январь–сентябрь ойларида чет элга кетган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг 56,9 фоизи қариндошларни йўқлаш мақсадида, 28,4 фоизи ишлаш мақсадида, 2,9 фоизи доимий яшаш мақсадида, 4,8 фоизи сайёҳлик мақсадида, 0,7 фоизи хизмат юзасидан, 0,5 фоизи транзит, 0,7 фоизи ўқиш мақсадида, 0,3 фоизи даволаниш мақсадида ва 4,7 фоизи бошқа мақсадларда кетган.

2019 йил январь–сентябрь ойларида чет элга кетган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ёши бўйича тақсимланишидан кўриш мумкинки, уларнинг 52,2 фоизи – 31 – 55 ёшлилар, 29,9 фоизи – 19 – 30 ёшлилар ва 12,3 фоизи 56 ёш ва ундан катталар, 5,6 фоизи 18 ёшгача бўлганлар ташкил этади.

Сайёҳлик мақсадида хорижда бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг 50,6 фоизи – 31 – 55 ёшлилар, 20,3 фоизи – 19 – 30 ёшлилар, 19,6 фоизи – 56 ёш ва ундан катталар ташкил этади. Ўқиш мақсадида кетганларнинг 77,5 фоизи – 19 – 30 ёшлилар, 16,4 фоизи – 18 ёшгача бўлган фуқаролар ташкил этади. Хизмат мақсадларида ташриф буюрганларнинг 69,6 фоизи 31 – 55 ёшлилар, 18,4 фоизи 19 – 30 ёшлилар ташкил этади.