Медведев Тошкентдаги мажлисда доллардан воз кечишни таклиф қилди
Медведевнинг фикрича, миллий валютадаги умумий молиявий бозор давлатларнинг умумий рақобатбардошлигини оширади. Шунинг учун ҳам рус ҳукумати раҳбари ШҲТ давлатларининг банк экспертлари ва молиячиларини Москвадаги давра суҳбатига таклиф қилган.
Эслатиб ўтамиз, Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар Ҳукумат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлиси 2020 йилда илк бор Ҳиндистонда ўтказилади.