Майкл Помпео: НАТОда “мия фалажи“ бор деб ҳисобламайман
Қўшма Штатлар ва Германия НАТО бўйича стратегик ҳамкорликнинг муҳим аҳамиятини эътироф этиб, Франция Президенти Эммануэль Макроннинг НАТОнинг ҳозирги ҳолатини “мия фалажи” деб аташига эътироз билдирди.
“Менимча, тарихда ҳам, ҳозир ҳам НАТО инсониятнинг энг муҳим ҳамкорлиги сирасига киради”, деди АҚШ давлат котиби Майкл Помпео Лейпцигдаги чиқиши чоғида. “Америка овози” хабарига кўра, “Мен НАТОда “мия фалажи“ бор деб ҳисобламайман”, дейди Германия ташқи ишлар вазири Хайко Маас.