Ўзбекистон янгиликлари

Андижон туманида имом-хатиблар семинари ўтказилди

Чоп этилди Noyabr 19, 2019 Андижон туманида имом-хатиблар семинари ўтказилдиda fikr bildirishni o'chirish

Ўтган ҳафта Андижон туманидаги «Довудхонтўра» жоме масжидида сайёр семинар йиғилиши ўтказилди. Унда вилоятнинг барча шаҳар ва туман бош имом-хатиблари ҳамда Андижон туманида фаолият кўрсатиб келаётган имом-хатиблар ҳам иштирок этди.

Даставвал режага кўра барча шаҳар ва туман бош имом-хатиблари тумандаги масжидларнинг хозирги кундаги ҳолати, ободончилиги, иш юритиш жиҳатларини ўргандилар. Сўнгидан эса, ушбу ўрганишларнинг ҳулосалари билдирилди. Андижон туманидаги масжидлар фаолиятига доир ҳужжатларидаги баъзи камчиликлар юзасидан ҳам баёнотлар берилди.

Семинар сўнггида имом-хатибларнинг фаолиятига доир бир қатор қарорлар қабул қилинди.

Ўзбекистон мусулмонлар идораси Матбуот хизмати