ЎЗИМИЗ ҲАҚИДА БИЛМАГАНЛАРИМИЗ
– Инсон йил давомида камида 1460 туш кўради.
– Инсон танасида энг секин ўсадиган тирноқ бош бармоқда, энг тез ўсадигани эса ўрта бармоқдадир.
– Инсон 200 миллион марта нафас олиб чиқариш, 1 миллиард юрак уриши, 300 миллион ошқозон қисқариши ва 20 миллиард марта киприк қоқиш қадар яшайди.
– Инсонлар миясининг 10 фоизидан фойдаланади.
– Инсон етти дақиқа ичида уйқуга кетади.
– Вояга етган бир инсон бир кунда ўртача 23.000 марта нафас олади
– Сариқларнинг қорачалардан кўра сочи кўпроқ бўлади.
– Танишиш учун эълон берадиган эркакларнинг ўттиз беш фоизи оилали кишилардир.
– Кўзимиз туғилганимиздан бери битта ўлчамда бўлади, бурнимиз ва қулоқларимиз ҳеч қачон ўсишдан тўхтамайди.
– Қадимги Мисрда руҳонийлар танасидаги ҳар бир тукни юлиб ташлаган, қош ва киприкларини ҳам.
– Бармоқ изига ўхшаб ҳар бир кишининг тилининг изи ҳам фарқлидир.
– Қўлдаги тирноқлар оёқдаги тирноқлардан 4 баробар тез ўсади.
– Ўнгақайлар чапақайлардан 9 йил кўп яшайди.
– Танамиздаги барча томирлар улаб чиқилса, 19 минг 200 километр бўлади.
– Туғилган кунингизни камида 9 миллион киши билан баҳам кўрасиз.
– Клиник ўлимдан сўнг инсонни 5 дақиқа ичида ҳаётга қайтариш мумкин. Чунки 5 дақиқадан сўнг мия ҳўжайралари ўла бошлайди. Аммо бу жараённи яна 5 дақиқага чўзиш мумкин.
– Инсон янада кўпроқ кислород олмоқ ва танасидаги карбонат ангидриддан халос бўлиш учун эснайди.
– Инсон бир кунда 28-33 минг литр ҳаво, 500-700 литр оксиген, 2 килограмм егуликни тугатади.
– Инсоннинг сочида 102 мингга яқин, терисида эса 20 мингга яқин тук бўлади. Туклар ҳар куни 0.35-0.40 мм. ўсади.
– Инсон танасидаги энг кучли мушак – тил.
– Кўзларни юммасдан акса урмоқ имконсиз.
– Аёллар эркакларга қараганда икки баробар кўп киприк қоқади.
Абдумалик ДАМИН тайёрлади.