Ўзбекистон янгиликлари

“Ислом нури” газетасининг 21-сони нашр этилди

Чоп этилди Noyabr 20, 2019 “Ислом нури” газетасининг 21-сони нашр этилдиda fikr bildirishni o'chirish

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Имоннинг афзали сабр ва бағрикенгликдир”, деб марҳамат қилганлар.
Дарҳақиқат, бағрикенглик жамиятнинг барқарорлигини, тинчлигини, равнақини кафолатловчи муҳим омилдир. Шу боисдан “16 ноябрь – халқаро бағрикенглик куни” деб эълон қилинган. Газетанинг мазкур сони ушбу кунга бағишланган “Бағрикенглик – жамиятнинг ривожи” сарлавҳали мақола билан бошланган.
Дунёда нимаики яралган бўлса, фойдали ва зарарли жиҳатлари бор. Айниқса, ижтимоий тармоқларнинг фойдаси қанча кўп бўлса, зарари ҳам ундан кам эмас. Ҳатто зарари кўп дегувчилар ҳам бор ва улар эҳтимол ҳақ бўлиб чиқар. Негаки, Одамлар ижтимоий тармоқлар ихтиро қилинмаган кезларда ҳам биб-бинойи яшаб юрган эдилар. Лекин ижтимоий тармоқлар йўқ вақтларда бошқаларнинг ҳарамига бўйламасдилар, ёлғонлар, бўҳтонлар бир жойда айтиларди-ю, ўша ерда қолиб кетарди. Энди эса кўз очиб-юмгунча бутун дунёга тарқалиб кетмоқда. Тошкент ислом институти ўқитувчиси Абдулатиф Абдулҳай ўғли қаламига мансуб “Ижтимоий тармоқлар хатари” мақоласида ана шу мавзуда сўз борган.
Кейинги “Вақф” фонди борасида турли гап-сўзлар тарқалди. Натижада мўмин-мусулмон биродарларимиз бир-бирини инкор этувчи гапларнинг қайси бирига ишонишни билолмасдан иккиланиб қолган вақтлар ҳам бўлди. Ана шундай шубҳа-гумонларни бартараф этиш мақсадида газетамиз мухбири Фонд раҳбари Искандар Халилов билан суҳбат қуриб барчасига ойдинлик киритишга ҳаракат қилди. Суҳбатни ўқиган газетхонларимиз бу иш қанчалик уддаланганига баҳо берадилар, иншоаллоҳ.
Кейинги саҳифалардаги “Баҳоуддин Нақшбанд”, “Касбингни сев…”, “Кўзларида шукрона кўрдим”, “Келин фарзанд эмасми?”, “Намоздаги фарқли ҳолатлар” каби кўплаб мақолалар эълон қилинганки, улар албатта газетхонни бефарқ қолдирмайди.
“Сўраган эдингиз…” рукни остида муҳтарам юртдошларимизни қизиқтирган саволларга Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво бўлими ходими Абдулатиф Турсунов жавоб берган.
Ҳикмат излаганлар ушбу сонда Юсуф Ҳамадоний ҳазратларининг ўгитларидан баҳраманд бўладилар.
Газетанинг сўнгги саҳифасидан эса Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг даврий нашрларига 2020 йил учун энг кўп обуна уюштирган имом-хатиб, имом ноиби, отинойи ва бошқа тарғиботчилар учун мукофот ваъда қилинган эълон қилинган.