Китоб кўрмасанг
Кўрсану карсан,
Китоб кўрмасанг.
Калака, калсан,
Китоб кўрмасанг.
Кичик кўлмакни
Кечолмагайсан,
Ҳатто кесакни,
Кесолмагайсан,
Кўринган касдан
Кўмак кутарсан
Китоб кўрмасанг.
Кўрлар кўрганни
Кўролмагайсан,
Каттасин, кўпин
Кутолмагайсан,
Кўрганинг – камлик,
Камсан, касалсан
Китоб кўрмасанг.
Келажагингга
Каромат – китоб.
Кўркамлик, кенглик
Камолот – китоб.
Абдусамад Раҳимов
Фарғона вилояти Учкўприк тумани