Яхшининг сўзи
Яхшининг ҳар сўзи дилимга пайванд эрур,
Яхшининг лабларидан дур-гавҳар тўкилур,
Дил қувончи, эй дўст, албат яхши сўздан келар,
Яхши дўст ёнингда бўлса, ғам-ғусса ҳар ён кетар.
Жонимга пайванд эрурсан, эй дўст, шошма лекин,
Муштарак меҳр-муҳаббат келгувси аста-секин.
Яхшиларни умримга дўст айла, қодир Ўзинг,
Ёлғиз сендан сўрарман, ижобат ҳар бир сўзинг.
Абдужалол ЖАЛИЛОВ
Жиззах вилояти Ғаллаорол тумани