АҚШ ҳукумати Хитойнинг Тайвандаги президентлик сайловларига эҳтимолий аралашувидан хавотирда
АҚШ ҳукумати Хитойнинг Тайвандаги президентлик сайловларига эҳтимолий аралашувидан жиддий хавотирда, деб хабар беради Қўшма Штатлар элчисининг сўзларига асосланиб “Reuters” агентлиги.
“Биз Хитойнинг ҳар қандай йўл билан Тайванга босим ўтказиши мумкинлигидан хавотирдамиз. Шубҳасиз бу ҳолат Тайвандаги демократик жараёнларга таъсир қилиб безовталик уйғотади”,- дейди АҚШнинг Тайвандаги элчиси вазифасини бажарувчиси Брент Кристенсен.