Эрондаги норозиликлар ҳукуматни қўллаб-қувватловчи намойишларга уланди
Мамлакатдаги норозилик намойишларидан кейин Теҳронда ҳукуматни қўллаб-қувватловчи кенг миқёсли намойишлар бўлиб ўтди.
Маълумки, ҳукуматнинг бензин нархини оширишидан сўнг Эроннинг қатор шаҳарларида норозилик намойишлари бўлиб ўтган эди.
Президент Ҳасан Руҳонийнинг айтишича, намойишлар ташқи кучлар томонидан ташкиллаштирилган.
“РИА Новости“ хабарида норозилик намойишларига қарши ўлароқ ҳукуматни қўллаб-қувватлаб, миллий хавфсизликнинг саботаж қилинишига қарши намойишлар мамлакатнинг бир неча шаҳрида бўлгани айтилмоқда.